Бобо тил — бир оилани ташкил қилувчи, генетик жиҳатдан ўзаро боглиц тиллар келиб чиққан қадимий тил. Масалан, туркий тиллар, хусусан ўзбек тили тарихи олтой бобо тилидан бошланади. Манбаларда кўрсатилишича, олтой бобо тили илк бор тунгусманжур ва туркмўғул тилларига, сўнг туркмўғул тили ўз навбатида турк ва мўғул тилларига ажралган ва ҳоказо. Шунингдек лотин тили роман тиллар, яъни франсуз, италян, испан, румин ва бошқа тиллар учун Бобо тил ҳисобланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил