Бободиуласо

Бободиуласо (Бобо-Диоулассо) — Буркина-Фасо жануби-ғарбидаги шаҳар, Уз провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 229 минг кишидан зиёд. Транспорт йўллари тугуни. Халқаро аэропорт бор. Мамлакатнинг иқтисодий маркази. Ўсимлик мойи, совун, пиво корхоналари, пахта тозалайдиган ва шоли оқлайдиган корхоналар, гугурт ва сигарета фабрикалари бор. Ҳунармандчилик (гилам тўқиш) ривожланган. Бобо-Диоулассо атрофида йирик кварситли гил қатламлари бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил