Бобоқул Рустамов (1928.20.10— Самарқанд — 2004.10.3) — терапевт ва паразитолог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1989), Ўзбекистонда хизмат кўрсаттан врач (1968), тиббиёт фанлари доктори (1968), профессор (1968). СамТИни тугатган (1948). Шу институт госпитал терапия кафедрасида ординатор (1948—51), ассистент (1951—55), доцент (1957—68), илмий ишлар бўйича проректор (1964—66), тиббиёт паразитологияси илмий тадқиқот институти директори (1966—75), СамТИ госпитал терапия кафедраси мудири (1977—95), 1995-йилдан профессор Илмий ишлари гастроэнтерология ва паразитологиянинг долзарб масалаларига бағишланган. Гипертония касаллигида меъда ва меъда ости безининг функсионал ўзгаришларини тадқиқ қилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил