Бобслей (инг. бобслеигҳ) — спорт тури; яхлит металлдан ясалган чаналарда тепаликдан махсус музлатилган трассалар бўйлаб учиш. Чаналарнинг ўзи ҳам Б. деб аталади. Чаналар 2 ва 4 ўринли бўлиб, фақат эркаклар мусобақалашадилар. 2 ўринли чананинг уз. 2,7 м, оғирлиги 165 кг, экипажнинг вазни 200 кг дан ошмаслиги керак. 4 ўринли чанада бу кўрсаткичлар тегишлича 3,8 м, 230 кг, 400 кг дир.

Б. спорт тури сифатида ХИХ асрнинг охирида Швейсарияда пайдо бўлган. Халқаро Б. ва тобогган федерацияси (ФИБТ; 1924-йил асос солинган)га 32 мамлакатаъзо (1991). 1924-йилдан кишки олимпия ўйинлари дастурига киритилган, шу йилдан жаҳон чемпионатлари ўтказилади. АҚСҲ, Швейсария, Германия, Италия спортчилари Б.да энг кўп муваффақиятга эришганлар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил