Bochka
Бочка — 1) самолётда учишнинг мураккаб усули. Ўз учиш йўналишини сақлаган ҳолда самолётни бўйлама ўқи атрофида қаноти билан тўлиқ айлантириб, дастлабки ҳолатига қайтаришдан иборат. Бу усул учувчидан катта маҳорат талаб қилади; 2) қад. рус суюқлик ҳажми ўлчов бирлиги. Қиймати 40 пақир (491,96 л) га тенг бўлган; 3) кемаларнинг причалдан нарида тўхтаб туриши учун ўрнатиладиган металл қалқовуч. Сув тубидаги грунтда ётган залвар якор (чангак) билан боғлиқ бўлган занжир (бридел) Б.ни тутиб туради; 4) суюқлик (сув, ёғ, пиво ва бошқалар) солиб қўйиладиган думалоқ идиш. Ёғоч, металл, пластмассадан ясалади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |