Arnold Shvartseneggerning 1974-yilda beshinchi “Janob Olympia” tanlovi unvonini himoya qilishdan oldingi surati.
Машҳур бодибилдер Арнолд Шварцнеггер

Бодибилдинг, културизм (инглизча: бодйбуилдинг — танани қуриш) — спорт тури; тана мушакларини гантел, штанга, тош кабилар ёрдамида ривожлантириш, уни чиройли ва бақувват қилишга қаратилган машқлар тизими. Бундай машқларга дастлаб Юнонистон ва қадимги Римда катта эътибор берилган. Мисрда гавда мускуллари чиройли, келишган одамларгина фиръавн унвонига муносиб бўлган. Кейинчалик бу хилдаги машқлар кўп мамлакатларга тарқалди. Х аср охирида Буюк Британияда ҳозирги замон културизми (франсузча: cултурисме, инглизча пҳйсиcал cултуре — гавда маданияти) асослари ишлаб чиқилди. 1901-йилдан эркаклар гавда гўзаллиги халқаро конкурслари, Х аср ўрталаридан эса културизм бўйича ҳар йили жаҳон чемпионатлари ўтказила бошланди. 1946-йил Халқаро културизм (бодибилдинг) федерацияси (ИФББ) ташкил қилинди. 170 дан ортиқ давлат бу федерация аъзоси.

Ўзбекистонда бодибилдинг 1960-йиллардан пайдо бўлди ва дастлабки мусобақалар уюштирилди. Аммо 80-йилларга келиб унга буржуа спорт тури сифатида салбий баҳо берила бошланди ва унутиб юборилди. Мустақиллик йилларида жисмоний тарбия ва спортнинг барча турлари қатори бодибилдингга ҳам эътибор кучайди, бодибилдинг ишқибозлари кўпайди. Бодибилдинг бўйича турли кўрик ва мусобақалар ўтказилмоқда. Михаил Волинкин, Даниил Плакида, Фуат Гимуш, Руслан Муродасилов, Рустам Фотиҳов, Геннадий Блажко, Иброҳим Бекбоев таниқли ўзбек бодибилдерларидир. [1]

Манбалар

  1. ↑ "Бодибилдинг" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил