Бодомистон — Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги сой. Тўпалангдарё (Сурхондарё)га қуйилувчи Киштуцойцҳт чап ирмоғи. Ҳисор ва Қолдирға тоғлари туташган жойдаги музликлар (3700 м)дан бошланади. Юқори оқимида ғарбга, сўнг жан.ғарбга оқади. Узунлиги 12 км, ҳавзасининг майдони 91 км². Бодомистоннинг умумий уз. 10 км бўлган 7 та майда ирмоғи бор, ҳавзасида умумий майдони 5,9 км² бўлган 6 та музлик мавжуд. Бодомистон сувайирғичида Сурхондарё ҳавзасининг энг баланд (4643 м) жойи ҳамда энг катта музлиги (уз. 3,2 км, майдони 3,0 км!) жойлашган. Қор ва муз сувларидан тўйинади, ўртача йиллик сув сарфи 2,7 м³/сек. Бодомистон суви кўпайганда (июл—сентабр) ўртача йиллик сув сарфи 6,4 м³/сек бўлади.

Бодомистон
Тавсиф
Узунлиги 12
Давлат

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил