Бодомой, Варшавада Осиё ва Тинч океани музейи

Бодомой — зийнат буюми; Хоразмда кенг тарқалган. Учта бодом шакли асосида ётган янги ой тасвири бўлган мураккаб шаклли яхлит тақинчоқ. Бодомой таги занжир, маржон, баргак ёки зиғираклардан тузилган шокилалар қатори билан якунланади. Шакллар ва уларнинг аниқ чизиғи эгилувчан доира ҳосил қилади. Хоразм заргарлари учун анъанавий бўлган феруза кўзлар ҳалқаси билан ўралган йирик кўз (қубба)лар мужассамоти ҳар бир шакл бўлакларида такрорланади. Бодомой ХИХ асрда урф бўлган, якка ҳолда пешонага, жуфт ҳолда икки чаккага, мажмуа (4 та) ҳолида гардонга ҳам тақилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил