Bodroq
Бодроқ (бодирлаш сўзидан) — маккажўхори ёки буғдойдан тайёрланадиган таом. Б.ни хонаки усулда тайёрлашда қиздирилган қозонга дон солиниб, куруқ қовурилади (қозон таптини ошириш учун унга қум ҳам солинади). Дон мағзининг ағдарилиб оқариши Б.нинг тайёр бўлганлигидир. Баъзан тайёр Б.га шакар қиёми пуркаб юмалоқланади (каллак Б.). Саноат усулида қаламча кўринишида ва таъми мазали Б. гуруч, буғдой, маккажўхори донларини парда ва пўстдан тозалаб, герметик силиндрда 10—15 атм босим билан 250° ҳароратда ишлов бериб, сўнгра босимни кескин пасайтириш, чўзилиб катталашган донни қовуриш йўли билан тайёрланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |