Богхед (Шотландиядаги Богҳеад деган жой номи билан аталган) — сапрояели/яларнинг энг тоза хили. Б. таркибидаги организм қолдиқларининг миқдори, ҳосил бўлиш шароити, сифати билан кўмирдан фарқ қилади. Б. ботқоқликлар, денгиз кўрфазларида биёкимёвий ва геокимёвий жараёнлар таъсирида ҳосил бўлади. Ранги қорамтир. Б. таркибини газсимон, учувчан моддалар (75—90%), водород (8 — 12%) ташкил қилади. Ёнувчи массанинг иссиклик бериши 33,5—37,7 Мж/кг. Гумусли кўмир қатламлари орасида юпқа қатлам кўринишида учрайди. Б.дан қорамой, суюқёнилғи олинади ва кимё саноатида фойдаланилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил