"БОИНГ" — АҚСҲ "Боинг" фирмаси ишлаб чиқараётган самолётларнинг умумий номи (мас, "Б757", "Б767", "Б747300" ва бошқалар). Уларнинг орасида фуқаро самолёти "Б747300" машҳур (1983-йилдан бери ишлаб чиқарилади). Унинг ердан кўтарилишдаги массаси 380 т атрофида, бортига бир йўла 660 йўловчини олиши мумкин, тезлиги 940 км/соат га етади. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ихтиёрида бир нечта "Б757" ва "Б767" русумли самолётлар бор (2000). Яна қ. Авиация.