Boj
Бож-пул 1) ўрта асрларда Узоқ ва Яқин Шарқ мамлакатларида савдогарлар, ҳунармандлар ва бошқалардан олинган солиқ; шунингдек, мағлуб подшоликлар томонидан ёки забт этилган халқлардан ғолиб томонга тўланган натурал ёки пул солиғи ҳам бож деб аталган; 2) мамлакат чегарасидан олиб ўтиладиган импорт товарлари, мол-мулк, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа учун давлат бож назорати ундирадиган пул йиғимлари. Бож мамлакат манфаатини кўзлаб ундирилади, халқаро ва миллий бож таърифларига асосланган ҳолда миллий бозорга турли товарларнинг ноқонуний оқиб келишининг олдини олади, товарлар импортини мувофиқлаштириб, мамлакат доирасидаги тақчил товарлар экспортини чегаралашга хизмат қилади. Бож билвосита солиқ тури бўлиб, унинг мол киритиш, мол чиқариш ва мамлакат ҳудуди орқали ташиб ўтказиш (транзит) учун ундириладиган турлари бор. Бож муайян товарлар миқдори, донаси, метри, бирлиги, шунингдек товар баҳоси (қаранг: Адвалор бож) бўйича белгиланган бож тарифи доирасида олинади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |