Божан Cигер (1994-йил 18-июн, Мажданпек Сербияда туғилган) – сербиялик профессионал футболчи, Ўзбекистон Суперлигасининг Нефтчи клубида марказий ҳимоячи позициясида тўп суради.

Божан Cигер
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Божан Cигер
Таваллуд санаси 1994-йил 18-июн (1994-06-18) (32 ёш)
Таваллуд жойи Мажданпек, Сербия
Бўйи 1.86 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Вазни 80 кг
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Нефтчи
Рақами 4
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013—2014 ФК Жагодина
2013—2014 ГФК Табане
2014—2015 Джердап Кладово
2015—2017 БАСК Белград
2018—2019 ФК Инджижа 23 (0)
2019—2020 Сутжеска Никсиc 35 (1)
2020—2021 Рад 30 (0)
2021—2022 Навбаҳор 44 (2)
2023 Кедаҳ Дарул Аман 25 (2)
2024— Нефтчи 53 (4)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 29-апрел учун)

Футболчилик фаолияти

Божан фаолиятини Сербиянинг „ФК Жагодина“ клуби сафида бошлаган. „ФК Жагодина“ клуби сафида 2013—2014-йиллар давомида ҳаракат қилиб, жамоаси билан Сербия кубоги соҳиби бўлди. 2014-йилги мавсумда маълум вақт „ГФК Табане“ жамосига ижарага берилди.2014-йил мавсум яримида Себиянинг „Джердап Кладово“ жамоаси билан шартнома имзолади. 2015-йилги мавсумда „Джердап Кладово“клубидаги рақобат туфайли жамоадан кетди ва „ФК БАСК“ клуби билан шартнома имзолади. 2019-йилги мавсумда Черногирия чемпионатининг „ФК Сутжеска Никšиć“ жамоаси билан шартнома имзолади. Черногория жамоаси сафида 2018/2019-йилги мавсумда Биринчи лига чемпионлигини қўлга киритди. Черногория клуби бир мавсум давомида тўп сурганидан сўнг 2021-йилда Cигер Сербиянинг „Рад“ жамоаси билан шартнома имзолади[1][2]. 2021-йилги мавсум ярмида у Наманганнинг „Навбаҳор“ клубига Самвел Бабаян томонидан таклиф этилди. „Навбаҳор“ жамоаси билан шартнома шартлари келишганидан сўнг, Наманган жамоаси футболчисига айланди[3][4][5]. Навбаҳор жамоаси сафида 2 мавсум давомида 44 та учрашувда 2 та гол урди[6]. Cигер Навбаҳор жамоаси сафида Ўзбекистон Чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритишида катта рол ўйнади ва Ўзбекистон Кубогида кумуш медал соҳиби бўлди. 2023-йил мавсум бошида „Навбаҳор“ жамоаси билан дўстона ҳайрлашиб, Малайзия чемпионати вакили „Кедаҳ Дарул Аман“ жамоаси билан шартнома имзолади[7][8][9][10]. 2024-йил 14-январда Фарғонанинг „Нефтчи“ клуби билан шартнома имзолаган ва Ўзбекистон Суперлигасига қайтган[11].

Ютуқлар

Клуб

Нефтчи
Навбаҳор
ФК Инджижа
  • Черногиря Биринчи лигаси чемпиони: 2018/2019
Сутжеска Никсиc
  • Черногиря Биринчи лигаси Иккинчи ўрин: 2019/2020

Манбалар

  1. ↑ „Штопер Рада се чуди зашто му је у Сенти поништен погодак: Филиповић се сударио са својим играчем“. зурнал.рс.
  2. ↑ „РИВАЛИ, НЕМОЖТЕ САД КАО РЕАЛ МАДРИД ДА ИГРАТЕ: Фудбалер Рада "пеcнуо" противнике у борби за опстанак!“. мондо.рс.
  3. ↑ „Нажвеćа српска колонижа на "Путу свиле", сжажно друžэнже у Таšкенту и краҳ Паҳтакора кожи ćэ да промени све“. моззарцпорт.cом.
  4. ↑ „Боян Цигер: "Финалда омад кўпроқ "Насаф"га кулиб боқди"“. чампионат.уз.
  5. ↑ „Боян Цигер: "В финале удача больше улыбнулась "Насафу"“. оламспорт.cом.
  6. ↑ „Расман: Боян Цигер Малайзия клубига ўтди“. 2023-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-июн.
  7. ↑ „Боян Цигер: "Насаф"да Осиё Чемпионлар лигасида катта имконият бор"“. замин.уз.
  8. ↑ „Импорт баҳару Кедаҳ пернаҳ пенгсан кетика беракси, терпакса дикежаркан ке ҳоспитал“. мажорити.cом.мй.
  9. ↑ „Божан Cигер Бери Себаб Кенапа Кедаҳ Жади Пилиҳання Мусим Ини“. семуанябола.cом. 2023-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-июн.
  10. ↑ „Кедаҳ'с неw сигнингс cоулд бе призед поссессионс фор Нафузи“. тҳестар.cом.мй.
  11. ↑ „Расман: "Навбаҳор"нинг собиқ футболчиси "Нефтчи"га ўтди“ (2024-йил 14-январ).

Ҳаволалар