Бокситлар (франс. баухите, Жанубий Франсияда дастлаб Б. катламлари топилган ЛеБо жой номидан) — алюминий рудалари. Асосан алюминий гидроксиди (28—80%), темир оксиди ва бошқа компонентлар аралашмасидан иборат. Б.нинг асосий кимёвий компоненти глинозём (А12О3), доимий таркибий қисми темир оксиди (Фе2О3). Ранги тўқ қизил, жигарранг, кулранг. Бокситлар 1,8— 3,1; қаттиқлиги таркибидаги темир оксидига қараб 3—6. Б. тузилишига кура қаттиқ, жипслашган ва баъзан уваланувчан бўлади. Б. конлари асосан нордон, ишқорли ва асосли жинсларнинг латеритлм нурашидан ёки денгиз ва кўлларда глинозёмнинг кўп тўпланишидан пайдо бўлади. Б. минералогик таркибига қараб 2 турга бўлинади: 1) диаспорбёмитли Б., 2) гидраргиллитли (гиббситли) Б. Биринчиси кўпроқ геосинклинал конларида, иккинчиси платформа конларида учрайди. Б. — алюминий олинадиган хом ашё, шунингдек ундан бўёқ, абразив ва ўтга чидамли материаллар олинади. Б. фойдаланишга ярокли бўлиши учун таркибидаги глинозёмнинг кремний оксидига нисбати 2,6 баравар ортиқ, глинозём эса 28% дан кам бўлмаслиги керак. Б. конлари Украина (Кривой Рог)да, Россия Федерацияси (Урал, Сибир), Қозоғистонда бор. Бу конларда майда корунд заррачалари учраб туради. Ўзбекистонда Б. ва унинг ўзгариши натижасида пайдо бўлган корунд катламлари Шим. Фарғона, ЧатқолҚурама ва Нурота тоғларида, Қизилқумдаги Томди тоғида топилган. Хорижда асосан Австралия, Ямайка, Суринам, Гаяна мамлакатларида кўплаб қазиб чиқарилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил