Boku bulvari
| Парк | |
| Денгиз бўйи булвари озарб. Дəнизкəнарı булварı | |
|---|---|
| Панорама фотосу | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | |
| Тегишли | Денгиз бўйи Булвари Идараси |
| Паркıн типи | Булвар |
| Асосий саналар: | 1909 – Асос солинган |
| 2008 – Қайта тиклаш бошланиши | |
| Сайт | ҳттп://булвар.гов.аз/ |
Денгиз бўйи булвари (озарб.Боку булвари) – Каспий денгизи қирғоқларида жойлашган Бокунинг ташриф белгиси ва рамзидир. Боку булвари Бокунинг диққатга сазовор жойларидан бири бўлиб, бокуликлар ва шаҳар меҳмонларининг энг севимли дам олиш жойидир. 2009-йилда ўзининг 100 йиллигини нишонлади. Реконструксиягача булварнинг узунлиги 16 километрни ташкил қилган, тўлиқ реконструксиядан сўнг эса 25 километрга етди. Фуникулёр стансияси жойлашган Тоғли боғ этагидан бошланади. Сўнг Эски шаҳар Ичери Шеҳер бўйлаб Денгиз портигача чўзилади. Унинг узунлиги 5 километр атрофида, лекин уни янада узайтириш режалари ҳам мавжуд.
Амалда, Боку Денгиз бўйи булвари бу – Каспий денгизи кўрфази бўйлаб чўзилган сув бўйидаги кўчадир, лекин уни Бокунинг энг гўзал жойидаги дам олиш зонаси десак тўғрироқ бўлади. Сув бўйидаги кўчанинг ўзини кенглиги 30 метрни ташкил этади, лекин ёнида яна сайр қилиш учун хиёбон, канал, кафе ва бошқа турли хил муассасалар мавжуд.
Боку булвари жуда гўзал, кенг, шинам, каттадир ва унда барча қулайликлар мавжуд. Бу ерда барчаси кичик деталларгача ўйлаб қурилганлиги кўриниб турибди. Булвар Абшерон ярим оролининг катта қисмини қамраб олган ва шаҳарнинг кўпгина диққатга сазовор жойларини бирлаштиради. Бу ердан шаҳарга кўпгина қизиқарли манзаралар очилади. Бу ерда кеча-ю кундуз қизиқарлидир. Булвар бўйлаб турли-туман ва қизиқарли ўсимликлар экилган.
Боку Денгиз бўйи булварининг энг гўзал қисми Тоғли парк ва Губернатор боғи (Азнефт майдони) орасида жойлашган. Фуникулёр олдида Гилам музейига ташриф буюриш мумкин, айнан Озарбайжон ҳамда Эронда гилам тўқиш анъаналари энг қадимги эканлигини ҳисобга олганда, бу жуда ҳам қизиқарли бўлади.
Гилам музейи ёнида қайиқлар тўхташ жойи мавжуд, бу ерда дам олувчилар қайиқларга ўтириб Боку денгиз бўйи булварида қурилган каналлар тизимида саёҳат қиладилар. Каналлар бўйлаб венециан услубида қурилган уйлар бўлиб, улардан нафис кичик кўприклар ўтган. Умуман олганда бу ер жуда гўзалдир.
Денгиз бўйи Булвари Азнефт майдонидан Денгиз портигача бир неча километрга чўзилган. Бошида у эски шаҳар ИчериШеҳер ёнидан ўтади. Боку рамзи – Қиз қал’аси тўғри сув бўйидаги кўчага чиққан. Сўнг, Боку булвари бўйлаб Нефтчилар хиёбонида ампир услубида қурилган гўзал уйларни кўриш мумкин. Булвар бўйлаб нафақат шаҳар меҳмонлари балки, бокуликлар ҳам сайр қилишни ёқтиради.[1]
Тарих
50-йилларда Боку шаҳар ижроия қўмитаси раиси Алиш Лемберанский Венецияда бўлиб қайтди. Италия шаҳри гўзаллигидан ҳайратда қолган Лемберанский, Бокуга қайтиб у ерда „Кичик Венеция“ яратишга қарор қилди ва бунинг учун денгиз бўйи булварини танлади. Лойиҳа узоқ вақт кўриб чиқилганига қарамай, 1960-йилда Бокуда „Кичик Венеция“ пайдо бўлди, Боку булвари эса бундай диққатга сазовор жойи бўлган СССР да биринчи ва ягона парки бўлди[2].
Саёҳат гондолалари сузган каналларнинг қирғоқларида кичик кафе ва парклар очилди, кечки пайт эса ҳудуд ёритиларди[2]. Совет йилларида у ҳазиломус „Боку Венецияси“[3] деб аталадиган болалар саёҳат каналлари тизими сифатида ҳам машҳур бўлган. Каналларида моторли қайиқлар кечки пайтгача қатнаган Боку Венецияси бокуликлар орасида жуда оммалашган эди[4]. Унинг ҳовуз ва каналлари тизими булварнинг кўп сонли меҳмонларининг эътиборини жалб қилар эди[5].
2011-йилнинг 30 мартида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, булвар ҳудудидаги Озарбайжон гилами Музейи қурилиши билан танишиб, „Кичик Венеция“ ни реконструксия қилиш ҳақида топшириқ беради. 2012-йилнинг 28 майида капитал реконструксиядан сўнг „Кичик Венеция“ очилиш маросими бўлиб ўтди. Реконструксия давомида шаҳарнинг умумий тузилмаси сақланиб қолинди, каналлар кенгайтирилиб, янги қайиқлар – гондолалар олиб келинган. Шунингдек қўшимча кўприклар ва иккита ресторан[2] – „Шарг“ (Шарқ) ва „Италия“[6] қурилган.
Қурилишнинг бошланиши

Боку булвари тарихи Боку шаҳар ҳукумати денгиз бўйи булварини яратиш масаласи бир неча маротаба муҳокама қилинган вақтга, ХИХ аср бошларига бориб тақалади. Аммо фақатгина 1909-йилда ташаббусчиси озарбайжонлик муҳандис Мамед Гасан Гаджинский томонидан аниқ бир қадамлар қўйилган. Шаҳар ҳукумати булвар қурилиши учун 600 000 рубл ажратган. Бокулик ҳомийлар ҳам моддий ёрдам кўрсатишди. Шаҳар ҳукумати энг яхши лойиҳа учун танлов эълон қилди ва унда орасида кўзга кўринган архитектор ва муҳандис – қурувчилар бўлган 30 га яқин мутаҳассислар иштирок этган. Танлов ғолиби Г. М. Термикелов бўлди. Аввал „Каваказ ва Меркурий“ жамиятининг кемалари тўхташ жойи ҳамда Сеид Мирбабаев уйи ўртасида жойлашган қирғоқолди ҳудуди ободонлаштирилди. Ҳозирда бу ҳудуд Қўғирчоқлар театридан „Азнефт“ майдонигача чўзилган. Ҳудудлар тозаланган, дарахтлар, бута ва гулзорлар экилган. Муҳандис Н.Баев лойиҳасига кўра, булварда эртаклардаги ёзги саройга ўхшайдиган чўмилиш жойи қурилган.
1915—1918-йилларда бу ерда Тошли ва Эски божхона пристани ҳудудида 1917-йилда мустақиллигини қўлга киритган ва Боку денгиз авиацияси офицерлари мактаби номини олган, Россия империясидаги биринчи денгиз авиацияси офицерлари мактабининг филиали бўлган.[7]
Урушдан кейинги йиллар
Урушдан кейинги, 1940-йилларда, Каспий денгизида сув сатҳини кўтарилиши ҳамда булварнинг қисман реконструксияси сабабли чўмилиш жойи олиб ташланди. 1950-йилларнинг бошларига келиб, денгиз бўйи булварининг узунлиги „Париж Коммунаси“ номидаги кемаларни таъмирлаш заводидан янги денгиз йўловчилари вокзалигача 2,7 километрни ташкил этди.
Ўтган асрнинг 60-йилларида булвар бутунлай янгиланиб, 2,7 км гача кенгайтирилди ва у ерда Денгиз порти, „Жемчужина“, „Садко“, „Сахил“ ҳамда „Кичик Венеция“ каби диққатга сазовор жойлар бунёд этилди.[7]
1970- ва 1980- йиллар

1966-йилда, архитектор М.Гусейнов лойиҳасига кўра, Денгиз бўйи булварида, „Азадлиг“ майдони яқинида, партерли ўт-ўлан, гулзор ҳамда фавворалар каскади билан безалган, денгизга чиқиш билан тугайдиган денгиз томонга очиқ майдон яратилган. 1967-йилда М.Гусейнов бутун Денгиз бўйи булварини реконструксияси бўйича янги лойиҳани тайёрлади. Каспий денгизи сатҳининг сезиларли даражада пасайиши сабабли, 1977-йилда энг паст кўрсаткичига етган ва бунинг натижасида собиқ денгиз туби очилиб қолган, Денгиз бўйи паркининг иккинчи қуйи террасасини яратиш ишлари амалга оширилган ва хиёбон, газон ҳамда фавворалар ўрнатилган.[7]
1990- йиллар
1990-йилларда Каспий сатҳининг кескин ошиши сабабли Денгиз бўйи паркининг аҳамиятли қисми, шу жумладан катерлар тўхташ жойи ва яхт клуб сув тагида қолган. Олиб борилган реконструксия ишлари натижасида, булварнинг қуйи террасасини бир неча метрга кўтаришди.[7]
Энг янги тарих

2007-йилда Денгиз бўйи боғида, „Азнефт“ майдони тўғрисида дунёда тенги йўқ мусиқа фавворасининг очилиши бўлиб ўтди. 2008-йилда Ҳукумат Уйи рўпарасидаги иккинчи фавворанинг қурилиши якунланди. Бокунинг собиқ ҳокими Алиш Лемберанский томонидан қурилган 15 атраксион, „Мирвари“ кафеси, „Бахар“ кинотеатри, ёзги болалар театри ҳамда парашют минораси янгиланди ва қайта таъмирланди. 2012-йилда 1960-йилда қурилган „Кичик Венеция“ шаҳарчасининг реконструксияси якунланди.
Президент фармонига биноан 2008-йилда Денгиз бўйи боғининг бош реконструксияси бошланди ва Боку шаҳар ҳокимияти бунинг учун 500 миллион АҚСҲ доллари ажратган. Денгиз бўйи боғи майдони икки баробар катталаштирилган. Унинг узунлиги денгиз вокзалидан „БоулвардҲотел“ гача ва Қўл ўйинлари саройидан Сув спорт турлари Саройигача чўзилди. Кенг миқиёсли реконструксия 2015-йилгача якунланди.[8]
2014-йилнинг мартида Денгиз бўйи миллий боғининг янги булвар қисмида баландлиги 60 метрни ташкил этган янги томоша ғилдирагининг очилиши бўлди[2].
Булварда ПаркБулварМалл савдо маркази ҳамда Сидней опера театри „Елканларидан“ илҳомланган CаспианWатерфронт каби диққатга сазовор жойлар мавжуд. Булвар охирида давлат байроғи майдони (ДöвлəтБайраğıМейданı) байроқ ва дунёдаги энг баланд турлари қаторига кирадиган байроқ устуни мавжуд. Байроқ яқинида „Евровидение 2012“[9] конкурси учун махсус қурилган спорт – консерт мажмуаси жойлашган.[7]
„Кичик Венеция“
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида, денгиз бўйи булвари ҳудудида жойлашган сайр этиш учун мўлжалланган сув каналлари тизими. „Кичик Венеция“ 1960-йилдан[8] бошлаб мавжуд бўлиб, денгиз бўйи паркининг[2] диққатга сазовор жойларидан ҳисобланади ва паркга[9] ташриф буюрувчиларнинг севимли дам олиш маскани ҳисобланади. „Кичик Венеция“ каналлариннг умумий узунлиги 1350 метрга тенг, чуқурлиги 1,3 метр, каналларни тўлдириш учун 7 минг м³ сув сарфланади[2]. Шаҳарча ҳудудининг майдони 9740 м² ни ташкил этади[6].
Давлат кўмаги
Озарбайжон Республикаси президенти Ҳайдар Алиевнинг 1998-йил 29 декабрдаги фармонига биноан Денгиз бўйи булварига Миллий боғ мақоми берилган.
Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиевнинг 2008-йил 10 январдаги фармони билан, Денгиз бўйи булварининг халқнинг тарихи, маданият ва экологик хавфсизлигига аҳамиятини ҳисобга олиб Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошида Денгиз бўйи булвари Бошқармаси ташкил этилган.[6] Мазкур фармонга биноан Денгиз бўйи миллий боғининг капитал ободонлаштирилиши бошланган.[7]
Боку булвари – бугун
Боку булвари бу – болалалар билан дам олиш, ёшларни сайр ва истироҳат қилиши учун ажойиб жойдир. Шу билан бир қаторда, қариялар экзотик ўсимликлар соясида тинч нарда ўйнаши ва ҳаёт ҳақида суҳбатлашиши учун сокин жойлар ҳам талайгина.
Булварнинг жуда узунлиги сабабли, ҳар бир сайёҳ ҳам бундай масофани пиёда босиб ўтолмайди ва боғимизнинг барча гўзаллигидан баҳраманд бўла олмайди. Бутун Булварни кўриш имконини бериш учун бизда бир нечта саёҳат экспресс-поездлари қатнайди. Бугунги кунда бундай поездларнинг учтаси қатнамоқда – Денгиз Вокзалидан Соатли Минорагача, Соатли Минорадан „Азнефт“ майдонигача ва Боку спорт саройидан Байроқ Майдонигача. Келгусида бу йўналишларни кенгайтириш режалаштирилган.
Озарбайжонда ўтказиладиган аксарият йирик халқаро тадбирлар – учрашув, форум, спорт тадбирлари – булварни ҳам жалб қилади. Келган туристларнинг аксарияти ўзларининг бўш вақтларини шу ерда ўтказишади. Булвар бошқармаси бу борада етарли тажрибага эга, бизда „Евровидение“ мусиқа конкурси ўтказилган, биринчи Европа ўйинларида Денгиз бўйи боғида жойлашган бир нечта стадионлардан фойдаланилган. Бошқа сўзлар билан айтганда Европа ўйинлари кунларида булвар спорт марказига айланган.
Шунингдек яқинда бўлиб ўтадиган тадбирлар вақтида ҳам – „Формула-1“ Боку босқичи ҳамда Ислом ўйинларида – шаҳар меҳмонлари ва аҳолиси денгизбўйи боғида барча зарур шароитлар – таржимонлар, wи-фи тармоғи, бир неча тилдаги меню билан таъминланадилар. Биз келгусида янада ривожланиб такомиллашишни режалаштирганмиз. Мисол учун илк бор бизнинг булварда мобил алоқа воситаларини қуёш энергияси орқали қувватлантирадиган Махсус мосламалар ўрнатилган. Ушбу янгилик ҳам шаҳар аҳолиси, ҳам хорижий меҳмонлар томонидан катта миннатдорчилик билан кутиб олинди.
Боку кўрфазининг энг ноёб манзарасини саёҳат катерида сайр қилганда кўришингиз мумкин. Кўпчиликнинг айтишича: пойтахтга денгиз томонидан бир маротаба қарасангиз у юрагингизда бир умрга қолиб кетади.
Яна бир нарсани айтиш керакки, Боку булвари бу нафақат гўзал ва шинам боғдир, балки бу Озарбайжоннинг тарихи ҳамдир.[7]
Нимани кўриш мумкин
Боку денгиз бўйи булваридаги биринчи рақамли диққатга сазовор жой бу – 2007-йилда очилган Денгиз бўйи боғидаги мусиқали фавворадир. Ҳукуматнинг такидлашича, фавворадан отилиб чиққан сувининг „Майинлиги“, уларнинг мусиқа оҳанги бўйича ҳаракатланиш аниқлиги бўйича дунёда тенги йўқдир. Бунга ҳар бир инсон амин бўлиши мумкин – намойишлар мунтазам равишда кеч тушиши билан тақдим этилади. Кичикроқ бўлса ҳам, яна бир эътиборга лойиқ фаввора Ҳукуматлар уйи рўпарасида жойлашган.
Денгиз бўйи боғи миллий мақомини бежиз олмаган – Каспийнинг қулай иқлимида бу ерда декоратив ўсимлик ва буталар гуллаб хушбўй ифор таратади, шунингдек, ўнлаб турдаги дарахтлар, ноёб турлари ҳам бу ерда яхши ўсади. Кактусларнинг дарвин хилма-хиллигига ҳам албатта аҳамият қаратиш керак. Шунингдек, променадада парашют минораси ҳам эътиборни тортади – у қайта таъмирланган ва ёрқин чироқлар билан порлайди.[2][7]
Кўнгил-очар жойлари
„Булсур“ истироҳат боғи нафақат болаларга балки, катталарга ҳам албатта ёқади – бу ерда ўндан ортиқ замонавий – „болалар учун“ ва экстремал турдаги атраксионлар бор. Яқин атрофда томоша ғилдираги мавжуд – кечки Боку чироқларини 60 метр баландликдан завқ билан томоша қилиш учун ажойиб сабаб. Булварда маданий ҳордиқ учун кинотеатр ҳамда ёзги болалар театри хизмат қилади.
Боку булварида албатта чой хоналардан бирига кириб ҳақиқий озарбайжон чойидан ширинликлар ёки қуритилган мевалар билан бирга баҳраманд бўлинг.
Фото галерея
| Викиомборда „Боку булвари“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
-
Денгиз бо’йи бог’идаги аттраксион
-
Бокудаги Яхт – клуб
-
Булвардаги яшил экинлар
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедР8 - ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедР2 - ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедР5 - ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедР6 - ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедР7 - ↑ 6,0 6,1 6,2 Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедР4 - ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 7,5 7,6 7,7 Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедР9 - ↑ 8,0 8,1 Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедР1 - ↑ 9,0 9,1 Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедР3
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р1" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р2" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р3" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р4" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р5" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р6" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р7" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р8" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р9" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Ҳаволалар
- Баку Булвари расмий сайти
- Форосуратлар (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-10-27 санасида архивланган)