Bolbollar
Болболлар, тош маъбудлар — тош ҳайкаллар ёки тош тахталарга бўрттириб ишланган одам тасвири. Марказий Осиё, Тува, Олтой, Жанубий Сибир, Мўғулистоннинг туркий халқлар яшаган даштларидаги тепаликларга ўрнатилган. Оҳангарон водийсидан топилган эркак шакли бўрттириб ишланган тош тахта муҳим аҳамиятга эга. Болболлар асосан ВИ—ВИИИ асрларда, баъзи ерларда ХИИ асргача расм бўлган. Болболларни илмий жиҳатдан ўрганишга В. В. Бартолъд, Н. И. Веселдвский асос солишган.
Болболлар қабрлар, шунингдек махсус тепаликларга ўрнатилган. Улар асосан эркак, айрим ҳолларда аёл ҳайкаллари бўлган. Кўпчилик Болболлар қўлида идиш ушлаган қуролли эркак шаклида тасвирланган. Баъзи олимлар Болболлар ўлган одам (жумладан қабила зодагони) нинг, айримлари эса ўлдирилган душманнинг тасвирини англатади деб ҳисоблайдилар.
Болболларга топиниш ва улар олдида турли маросимларни ўтказиш аждодлар руҳига сиғиниш билан боғлиқ. Болболларни ўрганиш туркий халқларнинг ижтимоий тузуми, урфодатлари, санъати, тарихи каби масалаларни тушунишда катта ёрдам беради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |