Bolid
Qiyofa
Болид – Ер атмосферасининг қуйи қатламигача кириб келадиган катта массали ёрқин метеор жисм. Кўпинча, метеор жисмлар атмосферага кирганда бўлиниб, буғланиб кетади. Б. учганда чўғланган газ оқимлари ва метеор жисмнинг эриган томчилари жисм ортида „оловли дум“ ҳосил қилиб, ёруғ из қолдиради. Бу из бир неча минут кўриниб туради. Б. йўлидаги ҳавонинг қаттиқ сиқилиши ва сийраклашиши оқибатида баъзан кучли гумбурлаш эшитилади. Баъзида ҳаво очиқ кунлари Б. кундузи ҳам кўриниши мумкин.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |