Болтачи — Усмонли турк империясида султон саройи қўриқчиси. Б.лар ҳарбий юришлар вақтида ҳукмдор ҳарамини қўриқлаб борганлар. Тунда қўшин дам олишга тўхтаганда чодирларини ҳарам атрофига тикканлар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил