Boltayutar
Болтаютар – йиртқич қушлар туркумининг қарчиғайсимонлар оиласига мансуб қуш. Ўзбекистонда учрайдиган йиртқич қушларнинг энг йириги. Узунлиги 1,1 м гача, қаноти ёйилганда 2,7 м га боради. Боши ва танасининг қорин томони оқиш ёки сарғиш, орқа томони қорамтир. Тумшуги остида қаттиқ қилсимон патлардан ҳосил бўлган бир тутам кокили бор. Болтаютар Марказий Осиё, Арабистон, Жанубий Европа ва Африканинг шимоли шарқида тарқалган, Ўзбекистонда тоғларнинг қояли жойларида яшайди. Нурота тоғларидек паст тоғларда ҳам, Помир ва Тяншан каби баланд тоғларда ҳам учрайди. Уясини қоялар орасига қуради. Декабр–январда 1–2 та тухум қўяди. Тухумини эркаги билан урғочиси галма-гал босади, лекин урғочиси кўпроқ ўтиради. 55–60 кунда бола очади, боласи 4 ойда учирма бўлади. Болтаютар одамга ва йирик сут эмизувчиларга ҳужум қилмайди. Ўлимтиклар ва суяклар билан озиқланади. Қаноти катта ва кенг бўлиб, ўлимтиклар ахтариб узоққа учишга мослашган. Баъзан каклик, қуён, суғурларга ҳужум қилади. Копетдоғ этагида тошбақалар билан озиқланиши аниқланган. Болтаютар тошбақа косасини кучли тумшуғи билан синдира олади. Суякларни ҳам ҳазм қилади. Тирноқлари тўмтоқ, бармоклари калталигидан тирик ҳайвонларни тутиб ўлдира олмайди, лекин ўлжасини панжалари билан чангаллаб уча олади. Болтаютар кўпчилик мамлакатлар Қизил китобига киритилган.
| Болтаютар | ||||
|---|---|---|---|---|
| Биологик классификация | ||||
| ||||
Дистрибутион оф Гйпаэтус барбатус Ресидент Нон-бреэдинг Пробаблй эхтинcт Эхтинcт Поссиблй эхтант (ресидент) Эхтант & реинтродуcед (ресидент)
| ||||
Кенжа турлари
| ||||
| ||||
Синонимлари
| ||||
| ||||
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- ↑ БирдЛифе Интернатионал (2021). "Гйпаэтус барбатус". ИУCН Ред Лист оф Тҳреатенед Спеcиэс 2021: э.Т22695174А154813652. дои:10.2305/ИУCН.УК.2021-3.РЛТС.Т22695174А154813652.эн. ҳттпс://www.иуcнредлист.орг/спеcиэс/22695174/154813652. Қаралди: 19 Новембер 2021.Болтаютар]]
- ↑ Гилл Ф, Д Донскер & П Расмуссен (Эдс). 2021. ИОC Wорлд Бирд Лист (в11.1). дои:10.14344/ИОC.МЛ.11.1