Болтон, Болтонле-Мурс — Буюк Британиянинг Ланкашир графлигидаги шаҳар. Аҳолиси 263 минг киши. Темир йўл тугуни. Тўқимачилик саноатининг қадимий (ХИВ асрдан) маркази. Ип газлама корхоналари, машинасозлик, жумладан транспорт машинасозлиги, авто ва авиасозлик учун қисмлар ишлаб чиқариш, электротехника, металлургия, қоғоз, кимё, тикувчилик саноати корхоналари бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил