Bolyay Yanosh
БОЛЙАЙ (Бояи) Янош (1802.15.12, Коложвар (Клуж) — 1860. 27.1, Марошвашархей (ТиргуМуреш) — венгер математиги. Ноэвклид геометрия ғояларига мустақил равишда келган. Талабалик йилларидаёқ, параллел чизиқлар ҳақидаги постулатни исботлаш билан шуғуллана бошлаган, кейинчалик ҳам бу ишларини давом эттирган. Б. ўз тадқиқотларини тартибга солиб, 1832-йилда "Аппендикс" асарини нашр қилдирди. Бу асар энг мукаммал математик асарлар жумласига киради. Б. ишлари тириклига чоғида тан олинмади, бу ҳол унинг руҳиятига салбий таъсир қилди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |