Bomba

Бомба (лотинча: бомбус — шовқин) — 1) артиллерия снарядининг эски номи. Силлиқ стволли артиллерияда ичи бўш сферик чўян корпусдан, қора порох зарядидан ва порох таркиби зичлаб тиқилган ёғоч найчадан иборат снарядлар бомба ёки гранаталар деб аталган. Бомбанинг заряди найчадаги модда ёнгандан кейин портлайди. ХИХ асрдан бошлаб рус армиясида бир пуд (16 кг) дан ортиқ снарядлар бомба деб аталган, 122 мм ли тупларнинг снаряди ҳам ХХ аср 30-йилларигача бомба дейилган; 2) Биринчи жаҳон урушида ишлатилган бомба ирғиткичнинг портлаб парчаланадиган снаряди; 3) порохнинг ствол ичидаги газ кучи ва ҳароратини улчаш учун ишлатиладиган асбоб; 4) авиация бомбаси (қанотли снарядлар деб аташ расм бўлган); 5) сув ости кемаларини портлатиш учун мўлжалланган снаряд; 6) атом бомбаси.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |