Bonlar
Бонлар (франс. бонс — яхши, қулай) — 1) хусусий фирмалар, маҳаллий бошқарув идоралари, корхоналар ва давлат томонидан чиқариладиган қисқа муддатли қарз мажбуриятлари. 2) майда пул вазифасини бажарадиган қоғоз пул белгилари. Б. биржада муомалада юради, котировка (нарх белгиланади) ўтказилади, майда почта ўтказмаларини расмийлаштиришда фойдаланилади. Франсияда давлат (хазина) облигациялари, қисқа муддатли кредитлар, банк чеклари, почта ва бошқа ҳужжатлар Б. деб аталади. Фуқаролар уруши даврида Туркистон билан Марказ ўртасида алоқа қийинлашган вақтларда (1918—20 йиллар) Тошкент ва Андижонда ҳам Б. (туркбонлар) чиқарилган. Кейинчалик собиқ Иттифоқда Б. чиқариш ман қилинган; 3) муомаладан чиққан ва коллексия ёки бонистика (қоғоз пулларни ўрганадиган тарих фани соҳаси) предметига айланган қоғоз пуллар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |