Bonn

Олмония Федерал Давлатининг эски пойтахти
Бонн — Германиядаги шаҳар, Шимолий РейнВестфалия ери ҳудудида, Рейн дарёсининг чап соҳилида. Аҳолиси 412 минг киши (1995). Бонн га И асрда римликлар асос солган. 1273—1794-йилларда Кёлн курфюрстлари қароргоҳи. 1814-йил дан Пруссия таркибига кирган. 1945—49 йилларда Германиянинг Англия оккупация қилган зонасида бўлган. 1949-йилдан ГФР пойтахти. 1989-йилдаги сиёсий ўзгаришлар туфайли ГФР ва Германия Демократик Республикаси қўшилиб, бирлашган Германиянинг федерал пойтахти статуей Бонндан Берлинга ўтди. Хорижий давлатлар элчихоналари ҳозирча Бонн Бонн муҳим транспорт йўллари тугуни. Рейн бўйидаги порт. Халқеро аэропорт бор. Саноат корхоналари жуда кам. Мавжуд саноат тармоқларининг аксарияти истеъмол моллари ишлаб чиқаради; электротехника, рангли металл буюмлари, аниқ механика, оптика, фармацевтика, мебел, керамика, ёзув қоғози, озиқ-овқат, тамаки корхоналари бор. Полиграфия саноати ривожланган. Боннда ГФР савдо-саноат палатаси, саноат ва молия консернларининг кўпдан кўп идоралари, маданият муассасалари ва бошқа жойлашган. Бонн атрофида қўнғир кўмир қазиб чиқарилади.
Боннда Германиядаги энг йирик олий ўқув юрти — Бонн университети, консерватория, Бетховен уймузейи, кутубхона бор. Роман собори (11—13 а. лар), готика услубидаги СанРемигий черкови (12741317), ратуша (1737) ва бошқа меъморий ёдгорликлари сақланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |