Bonu
Бону (тахаллуси; асл исми Самар Бону Сирожиддин қизи) (1837, Ўш — 1891, Андижон, Мингтепа қишлоги) — ўзбек шоираси, маърифатпарвар. Ҳувайдоттт чевараси. "Мерос дедим бобомлардин" маснавийсида Ҳофиз, Навоий, Шамс Табризий, Аҳмад Яссавий ва бобоси Ҳувайдони тилга олиб, шоирлик истеъдоди отабобосидан мерос эканлигини таъкидлаган. Уларнинг асарларига тажнис, татаббулар ёзган.
Б. 19 ёшида бева қолган. "Бону ғариб" шеърида бу огир жудолик ва мусибатни турмуш ҳодисалари билан боғлаб, ўзи каби аёллар қисматидан, замонасидаги ҳақсизликлардан зорланган. Шеърларида Лайли, Ширин, Узролар билан дардлашган ("Ёр жабр этди" ва бошқалар). Б. руҳидаги исёнкорлик, оқилалик асарларига сингиб кетган. Севги мавзуидаги шеърлари шахсий ҳистуйғулар билан чегараланмай, кенг ижтимоий мазмун касб этган. Б. ижодида шахс ва замон, аёллар тақдири масаласини асосий ўринга қўйган. Эрк учун ўзи танлаган йўлнинг тўғрилигига ишонган ("Фалак озоридан минг дод", "Ҳеч қайси инсон ҳам", "Дидда дардим ким билур?", "Бенаволар" ва бошқалар), бу йўлда собит турган. Б. шеърларини тўплаб девон тузган.
Манбалар
- Шеърлар, Т., 1963.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Жалолов Т., Ўзбек шоиралари, Т., 1980.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |