Boqi puli
Qiyofa
Боқи пули — Туркистон хонликларида ариқ ва каналлар қазиш, сув ҳавза ва шохобчаларини тозалаш, мавжуд суғориш иншоотларини таъмирлаш ёки янгиларини қуриш вақтида ҳашарга чиқмаганлардан олинган жарима. Масалан, Бухоро хонлигида ХИХ аср 2-ярми ва ХХ аср бошларида мазкур ҳашарга чиқмаган ҳар бир кишига кунига 2 тангадан жарима солинган. Боқи пули ҳашар уюштирган мироб томонидан ундирилиб, одатда, суғориш билан боғлиқ ишларга сарф қилинган, ортгани эса давлат хазинасига топширилган. Мае, Шохруд канали мироби Мирзо Асомиддин тўқсобо баҳор ва кузги ҳашарларда тўпланган Боқи пули дан давлат хазинасига 14812 танга топширган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |