Bor (unsur)
| Бор(Б) | |
|---|---|
| Атом рақами | 5 |
| Кўриниши | Қаттиқ, мўрт, ялтироқ-қора нимметалл |
| Атом хоссаси | |
| Атом массаси (моляр массаси) |
10.811 м. а. б. (г/мол) |
| Атом радиуси | 98 пм |
| Ионлашиш энергияси (биринчи электрон) |
800.2(8.29) кЖ/мол (эВ) |
| Электрон конфигурацияси | [Ҳе] 2с2 2п1 |
| Кимёвий хоссалари | |
| Ковалентлик радиуси | 82 пм |
| Ион радиуси | 23 (+3э) пм |
| Электрманфийлик (полинг бўйича) |
2.04 |
| Электрод потенсиали | — |
| Оксидланиш даражаси | 3 |
| Термодинамик хоссалари | |
| Зичлик | 2.34 г/см³ |
| Солиштирма иссиқлик сиғими | 1.025 Ж/(К·мол) |
| Иссиқлик ўтказувчанлик | 27.4 Вт/(м·К) |
| Эриш ҳарорати | 2573 К |
| Эриш иссиқлиги | 23.60 кЖ/мол |
| Қайнаш ҳарорати | 3931 К |
| Қайнаш иссиқлиги | 504.5 кЖ/мол |
| Моляр ҳажм | 4.6 см³/мол |
| Кристалл панжараси | |
| Панжара тузилиши | ромбоэдрик |
| Панжара даври | 8.730 Å |
| Панжара/атом нисбати | 0.576 |
| Дебе ҳарорати | 1250.00 К |
| 5 | Бор
|
Б | |
| 2с22п1 | |
Бор – унсурлар даврий жадвалининг 5 унсури, нимметалл. Бор (лотинча: Борум), В – Менделеев даврий системаси ИИИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 5, атом массаси 10,811. Табиий Бор (унсур) иккита барқарор изотопдан иборат: 10Б (19,57%) ва 11Б (80,43%). Бор (унсур)нинг радиоактив изотоплари олинган. Бор (унсур)ни биринчи марта Бор (унсур) ГейЛюссак ва Бор (унсур) Тенар 1808-йилда бор ангидриди Б2О3 ни металл ҳолдаги калий иштирокида қиздириш усули билан олган. Бор (унсур) ер пўстининг оғирлик жиҳатидан 3ЙУ4 % ини ташкил этади. Табиатда эркин ҳолда учрамайди. Лекин Бор (унсур) бирикмалари кўпинча ер остидан чиқувчи сувларда ҳамда қолдиқ жинслар таркибида, нефт сувларида, денгиз, шўр кўллар, иссиқ сувларда, вулқон лавалари ва тупроқларда учрайди.
Бор (унсур) – рангсиз, кулранг ёки қизил рангли кристалл ёхуд қора рангли аморф модда. Унинг ранги ва ҳолати аллотропик шакл ўзгаришига боғлиқ. Бор (унсур)нинг 10 дан ортиқ аллотропик модификациялари маълум. Бор (унсур) қаттиқлиги жиҳатидан барча моддалар орасида иккинчи ўринда туради (олмосдан кейин). Унинг Моос бўйича қаттиклиги 9,3, микроқаттиқлиги эса 30,4 ГПа га тенг. Суюқланиш температураси 2075 °C, қайнаш температураси 3658 °C. Электр токини ёмон ўтказади. Бор (унсур) кўпгина бирикмаларда 3 валентлик бўлиб, комплекс тузлар ҳосил қилишга мойил. Аморф ҳоддаги Бор (унсур) кристалл ҳолдагига нисбатан бирмунча фаолроқ ҳисобланади. Бор (унсур) кимёвий реаксияларга сует киришади. Тра ошган сайин унинг фаоллиги орта боради. Юқори трада Бор (унсур) кислород, олтингугурт ва галогенлар билан бирикади. 700 °C гача қиздирилганда бор ангидриди Б2О3, ни ҳосил қилади. 900° дан юқорида азот билан бирикиб, бор нитрид БН, кумир билан қиздирилганда бор карбид Б4C, металлар билан эса боридлар беради. Оддий шароитда Бор (унсур) кислоталарда эримайди, лекин консентрланган нитрат кислотада борат кислота (Ҳ3БО3) гача оксидланади. Консентрланган ишқор эригмаларида астасекин эриб, боратлар ҳосил қилади. Бор (унсур)нинг комплекс бирикмаларидан боргидридлар, мас, ВҒ3 билан НҒ нинг бирикишидан ҳосил бўладиган факултеторборид ёки борфторид кислота Н[ВҒ4] билан На [ВҒ4] аҳамиятли. Элементар Бор (унсур) табиий манбалардан бир неча босқич билан олинади. Мае, боратларни иссиқ сувда ёки сулфат кислотада парчалаб борат кислотаолинади, уни сувсизлантириб бор ангидриди ҳосил қилинади. Сўнгра ангидридни магний, натрий, калсий, рух, калий ёки темир билан қайтариб қорақўнғир рангли кукун ҳолидаги Бор (унсур) олинади ва нитрат кислота билан тозаланади. Яримўтказгичлар саноати учун керакли Бор (унсур) галогенидлардан олинади ва ҳоказо.
Бор (унсур) пўлатлар қаттиқлигини оширувчи қўшимча сифатида, ядро реакторларида ишлатиладиган ўзаклар таерлашда ва бошқа мақсадларда ишлатилади. Бор (унсур)нинг кўпгина бирикмалари (мас, борат кислота ва унинг тузлари, ВҒ3 ва бошқалар) дан саноатда кенг фойдаланилади. Борат кислота Ҳ3БО3. Яримўтказгичларда п-н ўтиш ҳосил қилиш учун қўлланади
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |