Bor nitrid
Бор нитрид, БН — борнит азот билан бирикмаси. В2О3 нинг қайтарувчилар (кўмир, магний) билан аралашмасини аммиак атмосферасида қиздириб ёки 2000° дан юқори температурада элементлардан олинади; оддий шароитда аБН — кубик, графицимон оқ порошок ҳолида бўлади. 1350° дан юқори температура ва 5 ГПа босимда катализаторлар иштирокида БН нинг графицимон ашаклидан олмоссимон Ршакли (боразон) ҳосил бўлади. Боразон юқори температурага чидамли кимёвий баркарор бирикмадир. Бор нитрид дан ўтга ғоятда чидамли материаллар, яримўтказгичлар, диэлектриклар, нейтронларни ютувчи материаллар тайёрланади, оБН подшипникларда қуруқ мой сифатида хизмат қилади; боразон ўта қаттиқ абразив материаллар ишлаб чиқаришда қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |