Borbad

Борбад, Барбад, Паҳлабод, асл исми Фалахбод Марвазий (тахминан 585, Нисо — 628/38, Марв) — атоқли созанда, хонанда, шоир ва бастакор мумтоз мусиқа асосчиси. Қадимий борбат чолғуси ижрочилигида моҳирликка эришганлиги учун унга шу ном берилган. Дастлаб ижро ва ижод сирларини ўз отасидан ўрганган, Марвга кўчиб, бу ердаги машҳур устозларга шогирд тушган. Кейинчалик (618—28) Сосонийлар давлати шоҳи Хусрав [И Парвиз саройи (Ктесифон) да хизмат қилган. Манбаларда Б. айниқса туркумли (хусусан, сосонийлар томонидан давлат дини мақомига кўтарилган Зардуштийлик маросимлари билан боғлиқ бўлган), муайян тизимдаги асарларга меҳр қўйганлиги таъкидланади.
Абу Наср Форобийнинг "Китоб улмусиқо алкабир" ("Мусиқа ҳақида катта китоб"), Абу Абдуллоҳ алХоразмийнинг "Мафотиҳ алулум" ("Илмлар калити"), Муҳаммад Нишопурийнинг "Рисолаи дар илми мусиқий", Абдулқодир Мароғийнинг "Мақосид алалҳон" ("Куйларнинг келиб чиқиш ўрни") сингари рисолаларда Б. яратган машҳур 7 қисмли "Хусравоний" туркуми, шунингдек "Достон" дея номланган куй ва қўшиқлар таърифланади, ижодий жараёни таҳлил этилади.
АлЖоҳиз (775818), Абулфараж Исфаҳоний (897967), Абумансур Саъолибий (9611038) каби муаллифларнинг илмий бадиий асар (ҳар хил тазкира ва мажмуа) лари Б. ижодига мансуб 360 та қўшиқ, 30 та чолғу куйлари ҳамда 7 та "Хусравоний" — Шарқда кенг тарқалган фазовий тафаккур инъикоси, яъни қамарий йилнинг 360, ойнинг 30 ва ҳафтанинг 7 кунлари билан боғлиқ бўлганлигини таъкидлайди.
Абулқосим Фирдавсий "Шоҳнома" си, Низомий Ганжавий "Хусрав ва Ширин"и, Амир Хусрав Деҳлавий "Ширин ва Хусрав"и, шунингдек кейинги даврларга оид қатор бадиий асарларда Б. нинг иссиқнафас ҳофиз, моҳир созанда, бадиҳагўй бастакор эканлиги ифодаланган. Б. Ўрта Шарқда мумтоз мусиқа санъатининг илк профессионал намоянласи даражасига кутарилган ва айнан шу соҳа асосчиси сифатида тарихдан урин олган. 1990-йил Душанбада Б. таваллудининг 1400-йиллигига бағишлаган Халқаро мусиқа анжумани бўлиб ўтди, Б. номидаги Халқаро мусиқа жамғармаси ташкил этилган, ҳар 5 йилда ҳофиз, созанда ва мусиқашуносларга бериладиган Б. номидаги мукофот таъсис этилган.
Ижоди
Борбад ижоди давомида 7 та йирик шаклдаги асарлар туркуми "Хусравоний"ларни, 30 та лаҳн, 360 та (алҳон) қўшиқ-достонларни яратишга эришади ва касбий мусиқа ижодини бошловчиларидан бири сифатида тарихга номи муҳрланади. Борбад яратган куйларнинг мусиқий оҳанглари сақланиб қолинмаган, лекин уларнинг номлари турли манбаларда турлича таркибда келтирилади. Манбаларда қўшиқларнинг "Яздан офрид", "Ганжи бод овар", "Боғи Шаҳриёр", "Нимрўз", "Сабр дар сабз", "Кини Эраж", "Кини Сиявуш", "Хафт ганж", "Роҳи Шабдиз", "Боғи Ширин" каби номлари билан бирга муайян йўналишга хос қўшиқлар ҳам сақланиб қолган. Жумладан: Наврўз маросими билан боғлиқ қўшиқлар – "Боди Наврўз", "Нози Наврўз", "Сози Наврўз", "Наврўзи Хурдак"; халқ қаҳрамони Сиёвушга бағишланган қўшиқлар – "Боғи Сиёвуш", "Кини Сиёвуш", "Сиёвушон" ва бошқалар.[1]
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Фирдавсий, Шоҳнома, ИИИ китоб. Ҳофиз Борбад қиссаси (Ж. Жабборов таржимаси). Т., 1977; Борбад, эпоха и традиции култури, (Сб. статей), Душанбе, 1989.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ БАСТАКОРЛАР ИЖОДИ, СОИБЖОН БЕГМАТОВ. Борбад ижоди. ТОСҲКЕНТ: НИСО ПОЛИГРАФ, 2017 — 10-11-бет. ИСБН 978-9943-4870-8-6.