Боргидридлар, боранатлар, гидр и д оборатл ар — борнинг комплекс бирикмаларидан бир тури, умумий формуласи Ме(ВН4)п, бу ерда Ме — металл, Ишқорий металларнинг боранатлари етарлича барқарор кристалл моддалар, кучли қайтарувчилардир; Б. органик кимёда дорилар, витамин л ар, стероид препаратлар, юқори дисперс катализаторлар, металл ва сопол юзаси учун металл қопламалар тайёрлашда, яримутказгич ишлаб чиқариш да қўлланиладиган германий, қалай, маргимуш, сурма гидридлари олишда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил