Боргоҳ (форс. — подшоҳ чодири) — махсус ижозат билан кириладиган жой; подшоҳ, султон ёки хоннинг қабулхонаси. Б. га махсус имтиёзли кишилар (мас, тархон, оталиқ ва бошқалар) дан бўлак барча мансабдорлар эшик оғабоши орқали ҳукмдордан ижозат олгачгина кира олган. Ҳарбий юриш, шикор ва сафар чоғида ҳукмдор чодирининг саропарда билан ажратилган қисми Б. вазифасини ўтаган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил