Boridlar
Боридлар — борнинг металлар билан бирикмаси. Б. металл температураси кўтарилиши билан электр қаршилиги ортиши, электр ва иссиқни яхши ўтказиши, металлга ўхшаб ялтираши ва металлмас (яримўтказгичлик хоссаси) моддаларга хос физик хоссалари билан бошқа бирикмалардан фарқ қилади. Титан, сирконий, гафний, ванадий, ниобий, тантал, хром, молибден, волфрам каби юқори трада эрийдиган металларнинг ҳамда калсий, стронсий, барий каби ишқорий металларнинг Б. и маълум. Рух, кадмий, олтин, кумуш, симоб, галий, индий, таллий, қўрғошин, қалайи Б. ҳосил қилмайди. Б. бир неча усулда олинади. Кимёвий барқарорлиги, асосан, Б. панжараларидаги борбор боғланиш кучлари билан белгиланади. Гексаборидлар (МеВ6) ва додекаборидлар (МеВ,2) кимёвий жиҳатдан энг барқарор Б. ҳисобланади. Кўпгина Б. кислотага чидамли, мас, ТаВ2 га ҳатто қайнайдиган зар суви ҳам таъсир қилмайди. Б. ўта қаттиқ (микроқаттиқлиги 20—30 Гн/м2), узилишга мустаҳкамлиги (380 Мн/м2), оловбардошлиги юқори. Б. радиоэлектроника, ядро техникаси, металлургия, машинасозлик ва асбобсозликда ишлатилади. Улардан реактив двигател деталлари, газ турбина парраклари ясалади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |