Boris Arapov
Борис Александрович Арапов (1905-йил, 9-декабр, Петербург — 1992.28.1) — рус композитори, педагог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1944). 1930-йилдан Ленинград консерваториясида композициядан дарё берган, профессор (1948). Ленинград консерваторияси билан 1941-44 йилларда Тошкентда эвакуацияда бўлган. Шарқ мавзулари ва куйларига изчил мурожаат этган. „Насриддин Бухорода“ мусиқали комедияси (Ф. Ғулом ва В. Виткович билан ҳамкорликда, 1943; Янгийўл театри), „Жалолиддин Хоразмий“ ораторияси (А. Козловский билан, 1944) ва бошқа асарлари билан ўзбек мусиқасига ҳисса қўшган. Опера ва балетлар, 6 симфония, оркестр учун консерт, „Рус сюитаси“, скрипка ва оркестр учун 2 та консерт, қатор во-калсимфоник, камер-вокал ва чолғу асарлар, кинофилмларга мусиқалар ёзган[1].
| Борис Арапов |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |