Борис Владимирович Асафев [тахаллуси — Игор Глебов, 1884.17(29).7, Петербург — 1949.27.1, Москва] — рус мусиқашуноси, композитор. Академик (1943). Петербург университетини (1908), Петербург консерваториясини (1910) тугатган. Мусиқа тарихига оид асарлар (мас, „Глинка“ китоби, 1947), мусиқа (хусусан интонация) назарияси бўйича тадқиқотлар (жумладан „Мусиқа шакли жараён сифатида“, 1971, 2-нашри) муаллифи. 28 балет, 11 опера, 4 симфония ва бошқа асарлар яратган. Туркистон халқлари, хусусан, ўзбек, қозоқ мусиқасини илмий таҳлил этган. Ўзбек мусиқа мероси ҳақида („Ошиқ Ғариб“ балетини яратиш жараёнида, 1940; икки жиддлик „Ўзбек халқ қўшиқлари“ билан танишганидан сўнг, 1939) қимматли фикрлар биддирган. А.нинг асарлари (мас, „Боқчасарой фаввораси“) ўзбек саҳнасида қўйилган[1].

Борис Асафев

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил