Борис Исаакович Блюм (1931-йил 25-август, Тошкент) — совет меъмори, мактаблар, турар-жой, жамоат ва саноат биноларининг намунавий лойиҳалари муаллифи саналади.

Таржимаи ҳол

СССР архитекторлар иттифоқининг фахрий ёрлиғи, 1958-йил
СССР архитекторлар иттифоқининг дипломи, 1962-йил
“Ўзбекистон қурилиши ва архитектураси” журнали саҳифаси, 1968-йил
СССР архитекторлар иттифоқининг дипломи, 1986-йил

Блюм, Борис Исаакович Тошкентда яҳудий оиласида шаҳардаги таниқли шифокор-ларинголог хонадонида дунёга келади. Онаси пианиночи бўлган ва эри вафотидан кейин 1937-йилда у иккита болани - Боря ва Иннани (кейинчалик шифокор бўлган катта опа) ёлғиз тарбиялаган. Хотини Сусанна — эндокринолог-шифокор. Қизи - Ирина, меъмор. Икки набираси: каттаси умумий амалиёт шифокори, кичиги талаба.

У 1939—1949-йилларда мактабда (102-мактабда — 1-4-синфларни, 50-мактабда — 5-10-синфларни) ўқиган. 1949-йилда Ўрта Осиё политехника институти қурилиш факултетининг архитектура бўлимига ўқишга кириб, уни 1955-йилда имтиёзли диплом билан тамомлайди. Битирув олди амалиёти Ленинград шаҳридаги “Ленлойиҳа” институтининг 3-сонли устахонасида ўтказади ва уни институтни тугатгандан сўнг ишга таклиф қилишди. Аммо оилавий сабабларга кўра таклиф инобатга олинмай, Тошкентда қолиб кетади ва ўз фаолиятини “Ўздавлойиҳа” институтида Намунавий лойиҳалаштириш бўлимида давом эттиради.

Блюм 1952-йилдан талабалик даврида “Ўздавлойиҳа” институтида И.А.Рачин устахонасида намунавий лойиҳалаш бўлимида техник-архитектор бўлиб ишлайди. Борис 1952—1963-йилларда “Ўзгослойиҳа” институтида, намунавий лойиҳа бўлимида техник-архитектордан тортиб, лойиҳалар бош меъморигача бўлган лавозимларда ишлади ва 1960-йилдан СССР архитекторлар уюшмаси аъзосига айланади. У 1963—1969-йилларда Тошкент зонал тажриба-лойиҳалаштириш илмий-тадқиқот институтида (ТошЗТЛИТИ)лойиҳалар бош архитектори, архитектура устахонаси мудири сифатида фаолият юритади. У устахона жамоасининг умумий йиғилиши томонидан раҳбарлик лавозимига тайинланади.

Блюм 1969-йилда оиласи билан Москва вилоятининг Ивантеевка шаҳрига келади ва “Союзводпроект” институтига ишга кириб, 1997-йилгача бўлим бош мутахассиси, бош лойиҳа архитектори, бош архитектор вазифаларида ишлайди. Кейинчалик у 1997-йилда АҚСҲга кўчиб ўтади. Дастлаб Индиана штатининг Блоомингтон шаҳрида ва 2000-йилдан буён Мериленд штатининг Балтимор шаҳрида истиқомат қилади.

Мукофотлари

  • “1941—1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги жасоратли меҳнати учун” медали — 1947-йилда
  • “Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 30, 40, 50 ва 60 йиллиги” медаллари — 1975, 1985, 1995, 2005-йилларда.
  • “Меҳнат фахрийси” медали – 1985-йилда.
  • СССР ХХЙУК (Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси) олтин ва кумуш медаллари – 1980—1986-йилларда.
  • 14 нафар Тошкент комиссарлари ёдгорлиги лойиҳаси бўйича Бутуниттифоқ танловида 3-мукофот – 1957-йилда.
  • 15 ўринли меҳмонхонанинг намунавий лойиҳаси учун ёш ме’морлар ишларининг Бутуниттифоқ кўриб чиқиш дипломи – 1959-йилда.
  • 1280-1320 ўқувчига мўлжалланган мактабнинг намунавий лойиҳаси учун архитектура бўйича Ўзбекистон ССР Республика мукофоти – 1967-йилда.
  • Волга-Дон насос стансияси лойиҳаси учун йилнинг энг яхши ме’морий лойиҳаларини кўриб чиқишда СССР АИ Москва филиалининг дипломи — 1986-йилда.

Нашр ишлари

  • “Ўсиш одимлари” (с’ездолди суҳбати), “Ўқитувчи” газетаси, Тошкент, 1968-йил 14-январ.
  • “Ўзбекистон мактабларининг мавжуд ва лойиҳалаштирилган намунавий лойиҳалари таҳлили”, Ўзбекистон архитектура ва қурилиши, 1968-йил.
  • „1-310и/64 турар-жой биноларининг такомиллаштирилган намунавий лойиҳалари серияси“. Ўзбекистон архитектураси ва қурилиши, 1966-йил

Галереяси

Адабиётлар

Ҳаволалар