Борис Степанович Босник (1935-йил 24-май, СССР, Ўзбекистон ССР, Андижон — 2007-йил 14 декабр[1], Красноармейск, Москва) — совет ва рус олими ҳамда ихтирочиси[2].

Борис Степанович Босник
Таваллуди 1935-йил 24-май
Вафоти 2007-йил 14-декабр
Красноармейск, Москва, Россия
Фуқаролиги СССР, Россия
Унвони техника фанлари номзоди
Мукофотлари СССРнинг 3 та медали
"Победител' соцсоревнования" ("Ижтимоий беллашув ғолиби") нишони

Бографияси

Борис Босник 1935-йилнинг 2-май санасида Ўзбекистон ССРнинг Андижон вилоятида таваллуд топган.

Таълими

Борис Босник 1952-йилда Андижон шаҳридаги ўрта мактабни тамомлаган. Олий маълумотни 1957-йилда Москва кимё-муҳандислик институтида кимё муҳандиси, муҳандис-механик ҳамда 1973-йилда техника фанлари мутахассисликлари бўйича олган.

Меҳнат фаолияти

1990-йилга қадар Красноармейск механизациялаш илмий тадқиқот институтида конструктор, гуруҳ бошлиғи, бўлим бошлиғи, лаборатория мудири, катта илмий ходим лавозимларида фаолият юритган. Пластмасса портловчи моддаларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бирикмалар тайёрлаш, дозалашнинг узлуксиз усулини тадқиқ қилиш ҳамда уни ишлаб чиқиш ишлари билан шуғулланган. Ўқ-дорилар ва саноат портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, уларни транспортда ташиш, сақлаш ва керакли жойга етказиб беришда қўлланиладиган операцияларни механизацияловчи ва автоматлаштирувчи бир қанча ускуналар, яъни қутилар ва юк қопларини ташувчи ускуналар, юк кўтарувчи ва кўчириб ўтказувчи рампалар, узун товарлар юкловчи юк кўтариш ускуналари, аммоний селитра сақловчи омборлар ва шу кабиларни ишлаб чиққан. Фаолияти давомида 32 та ихтиро қилган, 70 дан ортиқ илмий мақола ва маърузалар муаллифи. Унинг сўнгги ихтироси сиятик билан касалланган беморларнинг умуртқа поғонасини тўғрилаш учун ишлатиладиган терапевтик беланчак ҳисобланади.

Умрининг сўнгги йилларида Борис Босник ўлкашунослик билан шуғулланган, шунингдек, Красноармейск (Москва вилояти) шаҳри ҳақида ёзилган „Красноармейск и его окрестности“ („Красноармейск ва унинг турар жой даҳалари“) деб номланувчи илк ўлкашунослик китоби муаллифи ҳисобланади (Красноармейск, 1999).

Босник Коинотнинг физик тузилишига оид бир қанча илмий-назарий асарлар муаллифидир, ҳозирда унинг асарлари Интернет тармоқларида нашрга тайёрланмоқда.

Борис Босник нафақада эканлигига қарамай, тасвирий санъатга (барелеф) мурожаат қилади, шаҳар ва Москва вилояти кўргазмаларида иштирок этади. Унинг санъат намуналари бир нечта бадиий китоблар ва кўргазма каталогларида нашр этилган.

Вафоти

Брис Босник 2007-йил 1-декабрда Москва вилояти Красноармейск шаҳрида вафот этган.

Мукофотлари

Борис Босник СССРнинг 3 та медали[3], Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси медали, СССР Машинасозлик вазирлигининг „Победител' соцсоревнования“ („Ижтимоий беллашув ғолиби“) нишонлари билан тақдирланган. Борис Босник, шунингдек, институтда хизмат кўрсатган ходим ҳисобланади.

Библиографияси

  • Босник Борис Степанович. „Красноармейск и его окрестности“. Сказания и очерки истории. — Красноармейск: Издател’ство „Дукҳовное наследие“ 1999. — 100 стр. с илл. тир.: 5000 экз. — ИСБН 5-86035-026-0[4].

Ҳаволалар

У ҳақидаги адабиётлар

  • „Взрйвчатйе вешчества, пиротекҳника, средства инициирования в послевоеннйй период. Люди. Наука. Производство“. Издател’ство: Гуманистика. 2002. — ИСБН 5-86050-151-Х . — С. 311, 321, 917.
  • „Специалистй по взрйвчатйм материалам, пиротекҳнике и боеприпасам“. Биографическая энциклопедия. Научное издание. — М.: „АвиаРус-ХХИ“, 2006. — 704 стр. — ИСБН 5-901453-15-8 стр.: 61, 603.

Манбалар