Boris Brovsin
Борис Василевич Бровсин (1903. 20.9, СанктПетербург — 1987.15.1, Тошкент) — рус композитори. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1973). Ленинград консерваториясини тугатган (1932). 1939-йилдан Ўзбекистон радиоси симфоник оркестрининг бош дирижёри. Асосан чолғу ва мусиқали театр учун асарлар яратган. Симфоник оркестр учун "Фарғона сюитаси" (Юнус Ражабий билан ҳамкорликда), "Р. Зорге хотирасига" симфоник поэма, симфония, скрипка ва оркестр учун консертлар муаллифи. У ўзбек мусиқа мероси ва бастакорлар ижодига хос оҳангларига таяниб, "Тоҳир ва Зуҳра" (Т. Жалилов билан, 1951, 3таҳрири 1968), "Даҳшатли кунларда" (1984) опералари ва "Семурғ" балетини яратган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |