Boris Johnson
Алехандер Борис де Пфеффел Жоҳнсон (талаффузи: Алекзандр Борис д(и) Пфефл; 1964-йил 19-июнда туғилган) Бирлашган Қироллик бош вазири, сиёсатдон ва журналист, Ташқи ишлар вазири (2016—2018-йилларда Тҳереса Май ҳукуматида), Лондон ҳокими (2008—2016), Қуйи палатасининг аъзоси (2001—2008, 2015— ҳозиргача), 2019-йилнинг 23-июлидан Консерваторлар партиясининг етакчиси, 24-июлдан Бирлашган Қироллик бош вазири.
| Борис Жоҳнсон | |
|---|---|
|
| |
|
Мансаб даври 24-июл 2019-йилдан – 6-сентабр 2022-йилгача | |
| Ўтмишдоши | Тҳереса Май |
| Вориси | Лиз Трусс |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1964-йил 19-июн Ню-Ёрк, АҚШ |
| Сиёсий партияси | Консерваторлар партияси |
Жоҳнсон 2022-йилнинг 7-июлида Консерватив партия раҳбарлиги ва Бирлашган Қироллик бош вазирлиги лавозимидан кетишини эълон қилди, аммо у партиянинг янги етакчиси сайланмагунча бош вазирлик лавозимида ишлашда давом этади.[1]
Турмуш йўли
1964-йилда АҚШнинг Ню-Ёрк шаҳрида туғилган.
Унинг бобосининг отаси — Туркия журналисти, Али Кемал Усмонийлар империясининг сўнги Буюк вазири Ахмад Тефлик-поша ҳукуматида ички ишлар вазири бўлиб ишлаган ҳам Камол Отатуркни қўлга алиш ҳақида амир берган. Отатурк ҳукуматга келганидан сўнг, Нуретдин-поша буйриғи бўйича қийнап ўлдирилган (линчланган).
Ундан сўнг Жонсоннинг бобоси Осмон Али Буюк Британияга қочган ва у ерда Вилфред Жонсон (Wилфред Жоҳнсон) исимини олган.
Бувасининг онаси — Ҳанифа Феред черкес миллатидан, Кавказ урушида Россиядан қочган.
Яна бир бобосининг отаси — АҚШ олими Элиас Леви яҳуд миллатидан, Россияда туғилган.
Борис бошланғич таълими Брюссел шаҳрида олади, кейинг оиласи Буюк Британияга кўчади.
1983-1984-йилларда Охфорд университетининг Баллиол коллежида таълим олади.
1987-йилда Даилй Телеграпҳ матбуотида ишлайди.
2001-йилдан сиёсатчи. 2008-йилда Лондон ҳокими бўлиб сайланди.
Қарашлари
2016-йилда ўтган референдумда Брехит чораларининг актив тарафдори бўлади.
Тҳереса Май бош вазир бўлгандан сўнг, Жонсон ташқи ишлар вазирлигининг вазири қилиб тайинланади. Шу ишида Россияга қарши кескин чиқиш ясайди, Ҳалеб урушида Россия ҳам Сурия ҳукуматларини танқидлайди.
Манбалар
- ↑ „Жонсон Британия бош вазирлигидан кетди. Асосий ма’лумотлар“. Кун.уз (7-июл 2022-йил). Қаралди: 7-июл 2022-йил.
Ҳаволалар
- Борис Жоҳнсон расмий сайти (ингл.)

