Boris Korjavin
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Борис Дмитриевич Коржавин (1892.28.9, ҳозирги Россия Федерацияси Кострома вилояти Буй шаҳри — 1984.24.11, Тошкент) — гидротехник олим, Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1950), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор (1950). Ленинград политехника институтини тугатган (1925). 1925—40 йилларда Ўзбекистондаги сув хўжалиги идораларида бош муҳандис лавозимида ишлади. Катта Фарғона капали қурилишида (1940) муҳандис, ЎзССР Сув хўжалиги халқ комиссари ўринбосари ва халқ комиссари (1941 —46), "Средазгипроводхлопок" трести Амударё экспедицияси дирек-тори ўринбосари (1946-51), ЎзССР Сув хўжалиги вазири ўринбосари (1954—58), "Средазгипроводхлопок" институти директори (1958—62) бўлган. 1966-йилдан ЎзССР Фанлар академияси Ишлаб чикарувчи кучларни ўрганиш кенгашининг ирригация секторида катта илмий ходим. Илмий ишлари қадимдан суғориладиган ерларнинг гидромелиоратив тармоқларини қайта тиклаш ва Зарафшон дарёси водийсида суғоришни ривожлантириш тизимини ишлаб чиқиш масалаларига багишланган.[1]
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi muxbir aʼzoslari
- Oʻzbekiston SSR Oliy Sovetining 2-chaqiriq deputatlari
- Oʻzbekiston SSR Oliy Sovetining 3-chaqiriq deputatlari
- Oʻzbekiston SSR Oliy Kengashining 4-chaqiriq deputatlari
- Oʻzbekiston SSR Oliy Kengashining 5-chaqiriq deputatlari
- Toshkentdagi Botkin qabristoniga dafn etilganlar