Борис Василевич Котлов (1923.2.7, Николаев шаҳри, Украина — 1995. 19.11, Москва) — рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1981). Днепропетровскдаги Рассомлик билим юрти (1940—41) ва Тошкентдаги П. Бенков номидаги Республика рассомлик билим юрти (1944—49)да таҳсил олган. Ижодини безакчи рассом сифатида бошлаган К. кўргазма ва ярмаркалар, куча ва майдонларни байрамона безаклари, жамоат ва давлат муассасалари биноларини ички ва ташқи кўриниши, тасвирий безакларини яратган (Чирчиқ шаҳри маданият саройи, 1980 ва бошқалар). 1960-йилдан акварел соҳасида фаол ижод қилиб, табиат манзаралари, шаҳарлар қиёфаси акс этган асарлар яратди ("Тоғларда баҳор", 1968; "Мовий кун", 1968; "Оқтош манзараси", 1971; "Бухоро", 1971; "Лолалар", 1972; "Чорвоқ ГЕС тонги", 1974; "Оҳангаронда янги қурилиш", 1980 ва бошқалар).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил