Boris Mezensev
Борис Сергеевич Мезенсев (1911-йил 8-ноябр, Тула – 1970-йил 18-ноябр, Москва, РСФСР, СССР) – совет меъмори. РСФСРда хизмат кўрсатган меъмор (1969). Ленин мукофоти (1972-йил вафотидан кейин) ва иккинчи даражали Сталин мукофоти (1949) лауреати. КПСС(б) аъзоси (1940).
| Борис Сергеевич Мезенсев | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
8-август 1911-йил |
| Вафоти |
18-ноябр 1970-йил (59 ёшда) Москва, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Москва архитектура институти |
| Касби | архитектор |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Борис Сергеевич Мезенсев 1911-йил 8-ноябрда Тула шаҳрида туғилган. 1929—1935-йилларда Москва архитектура институтида ўқиган. Институтни тамомлагач у ерда дарс бера бошлаган. 1969-йилда профессорлик даражасини олган.
Борис Сергеевич Мезенсев 1970-йил 18-ноябрда вафот этган. У Москвадаги Новодевичий қабристонида дафн этилган (ҳудуд № 7).
Мукофот ва совринлари
- Ленин мукофоти (1972, вафотидан кейин) – Уляновскдаги Ленин мемориалининг меъморий дизайни учун.
- Иккинчи даражали Сталин мукофоти (1949) – Москвадаги Қизил майдонда транспорт қурилиши вазирлигининг кўп қаватли биносининг меъморий дизайни учун.
- РСФСРда хизмат кўрсатган меъмор (1969).
- иккита Меҳнат Қизил Байроқ ордени ва бир қатор медаллар.
Меҳнат фаолияти
Урушдан кейинги биринчи йилларда Мезенсев уруш натижасида вайрон бўлган шаҳарларни тиклаш ишларига жалб қилинган. Унинг лойиҳаларига асосида Смоленск, Харков, Витебск, Бородино, Ярцевода темир йўл стансиялари қурилган (1946—1951). У Москва шаҳридаги Қизил майдонда транспорт қурилиши вазирлигининг кўп қаватли биносининг меъморий дизайнини (1949—1953, А. Н. Душкин билан биргаликда) лойиҳалаштирган. 1949-йилда Мезенсевга СССР Давлат мукофоти топширилган. Бундан ташқари, Москвада, Мезенсев лойиҳаларига кўра, Оғир атлетика саройи, Фанлар академияси биноси ва Петровка 38 (1952—1959) маъмурий биноси қурилган. 1951-йилдан у Москванинг янги жануби-ғарбий туманини лойиҳалаштирган Моспроект институтининг устахонасини бошқарган (1954-1961)[1].
1964-йилда Турар-жой ва жамоат бинолари марказий илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти (ТСНИИЭП) ташкил этилганда, Мезенсев унинг биринчи ректори ва ижодий раҳбари бўлган. Жануби-ғарбий минтақани, шунингдек, Перм, Тошкент (1965—1968) ва Томск марказларини лойиҳалашда тўпланган тажрибага асосланиб, Мезенсев янги шаҳарсозлик консепсияларини ишлаб чиққан. Ушбу иши учун унга архитектура фанлари доктори илмий даражаси берилган. Архитекторнинг сўнгги ижодий ишларидан бири Уляновскдаги Ленин ёдгорлиги (1967—1970) эди[2].
У биринчилардан бўлиб РСФСРда хизмат кўрсатган архитектор унвонини олган.
Лойиҳалари

- 1946—1951-йиллар: Харков, Витебск, Смоленск, Бородинодаги темирйўл стансиялари,
- 1949—1953-йиллар: Москвадаги Лермонтов майдонида кўп қаватли бино (ҳаммуаллиф А. Н. Душкин),
- 1952—1958-йиллар: Петровка кўчаси, 38- уйда жойлашган Москва жиноят қидирув бошқармаси биносини реконструксия қилиш,
- 1954-йил: Ленинская платформасидаги темирйўл стансияси лойиҳаси,
- 1963—1973-йиллар : Москвадаги Вернадский проспектидаги кўп қаватли лойиҳа ташкилотлари биноси,
- 1965—1967-йиллар: Тошкентдаги Ўзбекистон ССР Вазирлар Совети биноси[3],
- 1967—1970-йиллар: Уляновскдаги Ленин ёдгорлиги[4].
Вокзаллар
-
Смоленск вокзали
-
Витебск вокзали
-
Харков вокзали
Манбалар
- ↑ „Мезенцев Борис Сергеевич“. www.олд.бигенc.ру. Қаралди: 24-октабр 2023-йил.
- ↑ „Архитектору Борису Мезенцеву посвящается. Как рождался Ленинский мемориал“. www.улправда.ру. Қаралди: 24-октабр 2023-йил.
- ↑ „Архитектура Узбекистана ХХ века. Черная и красная книга.“. www.арчалерт.нет. Қаралди: 24-октабр 2023-йил.
- ↑ „Борис Мезенцев: автор сталинских высоток и вдохновитель Тульского Белого дома“. www.дзен.ру. Қаралди: 24-октабр 2023-йил.