Boris Paton
Qiyofa

Борис Евгеневич Патон (1918.27.11, Киев) — металлургия ва электр пайвандлаш соҳасидаги олим. Украина Фанлар академияси академик (1958) ва президента (1963-йилдан), СССР Фанлар академияси академик (1962). Е. О. Латоннинг ўғли. П. раҳбарлигида пайвандлашнинг янги усули — электр-шлакли пайвандлаш усули яратилди, электр пайванд усуллари халқ хўжалигининг турли тармоқларига татбиқ қилинди, П. махсус пўлат ва қотишмалар сифатини оширишнинг янги усули — электр-шлакли қайта эритиш усулини яратди; пайвандлашда ишлатиладиган иссиклик манбаларини махсус эритиш агрегатларига қўллашга ва металлургиянинг янги тармоғи — махсус электр метал-лургияни яратишга оид тадқиқотларга раҳбарлик қилди.
Манбалар
- Электрошлаковая сварка, М., 1960; Плазменниэ процесси в металлургии и технологии неорганических материалов, М., 1973.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |