Борисов (2013)

Борисов — Беларуснинг Минск вилоятидаги шаҳар (1795-йил дан). Борисов стансияси. Березина дарёси бўйидаги пристан. Аҳолиси 150,7 минг киши (1999). Машиносозлик ("Экран" ишлаб чиқариш бирлашмаси ва бошқалар), ёғочсозлик, кимё ва кимёфармацевтика, озиқ-овқат, енгил саноат корхоналари ишлаб турибди. Мусика асбоблари, биллур ишлаб чиқарилади. Ўлкашунослик музейи бор. Борисовга 1102-йилда асос солинган, 12а, охирида Литва, сўнгра Полша, 1793-йилдан Россия империяси қўл остида.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил