Борисов Аренас (Беларус: Барисаў-Арена, Барйсаw-Арена; русча: Борисов-Арена) — Беларуснинг Борисов шаҳрида жойлашган футбол стадиони. ФC БАТЕ Борисов ва Беларус миллий футбол терма жамоасининг уй стадионидир. Стадион 13.126 нафар футбол ишқибозини ўз бағрига сиғдира олади[3][4].

\

Жойи Барйсаw, Беларус
Координаталари 54°11′35″Н 28°28′31″Э / 54.19306°Н 28.47528°Э / 54.19306; 28.47528
Асос солинган 2011-2014
Қачон очилган 3-май, 2014-йил (12 йил аввал) (2014-05-03)
Эгаси БАТЕ Борисов
Юзаси Грасс
Иншоот нархи 40,000,000 €[1]
Меъмор ОФИС Арчитеcц
Ҳажми 13,126[2]
Майдон ўлчами 105 м × 68 м (344 фт × 223 фт)
Майдон эгалари
ФC БАТЕ Борисов (2014-)
Беларус миллий футбол терма жамоаси (2014-2017; 2019)

Тарихи

2008-йилда БАТЕ ФК УЭФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиққан биринчи Беларус клуби бўлди. Клубнинг Борисовдаги стадиони гуруҳ босқичи ўйинларини ўтказиш бўйича УЭФА талабларига жавоб бера олмадисди. Шу боис БАТЕ ўз рақибларини „Динамо Минск“ стадионида қабул қилишга мажбур бўлган. Кейинги йил борисовликлар УЭФА Европа лигасининг гуруҳ босқичига йўлланма олишди. Клуб бош директори Анатолий Капский УЭФА талабларига жавоб берадиган 12-15 минг сиғимга эга янги стадион қуриш режаси ҳақида маълум қилди.

Стадионни лойиҳалаштириш ишлари Словениянинг „Офис арҳитекти“ номли компаниясига топширилган. Намуна сифатида Марибордаги „Лжудски врт“ стадиони олинган. Лойиҳалаштириш ишлари 2010-йилнинг ёзида ўз якунига етган. Шунингдек, асосий лойиҳага қўшимча равишда тахминан 3000 м2 савдо комплекси ажратилган. Кейинчалик лойиҳага баъзи ўзгартиришлар киритилган. Борисов Аренанинг қурилиш жараёни 2010-йилнинг 12-ноябр куни расман бошланган.

Борисов Аренадаги биринчи расмий ўйин 2014-йил 3-май куни ўтказилган. Очилиш баҳси 2013—2014-йилги Беларус кубогининг финал ўйинига тўғри келган. Финал „Неман Гродно“ ва „Шакҳтёр Солигорск“ клублари ўртасида бўлиб ўтган солигорскликлар 1-0 ҳисобида ғалаба қозониб, кубокни қўлга киритишган. Украиналик ярим ҳимоячи Артем Старҳородский Борисов арена тарихидаги илк гол муаллифига айланган.

Беларус терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар

Беларус миллий футбол жамоаси 2014-йил 4-сентябр куни Борисов Аренада ўзининг илк ўйинини ўтказган. Ўртоқлик ўйинида Тожикистон терма жамоасини 6-1 ҳисобида мағлуб этган[5]. Биринчи расмий учрашув 2014-йилнинг 9-октябр куни ўтказилган. Евро — 2016 саралаши доирасида Беларус термаси 10.512 томошабин кўз ўнгида Украинага 0-2 ҳисобида мағлуб бўлган[6].

Ўйинлар рўйхати

# Сана Рақиб Натижа Томошабинлар сони Мусобақа
1 4-сентябр, 2014-йил Tojikiston Тожикистон 6-1 2,400 Ўртоқлик учрашуви
2 9-октябр, 2014-йил Ukraina Украина 0-2 10,512[6] Евро — 2016 саралаш
3 12-октябр, 2014-йил Slovakiya Словакия 1-3 3,684[7] Евро — 2016 саралаш
4 18-ноябр, 2014-йил Meksika Мексика 3-2 6,700 Ўртоқлик учрашуви
5 14-июн, 2015-йил Ispaniya Испания 0-1 13,121 Евро — 2016 саралаш
6 8-сентябр, 2015-йил Lyuksemburg Луксембург 2-0 3,482 Евро — 2016 саралаш
7 12-октябр, 2015-йил Shimoliy Makedoniya Македения 0-0 1,545 Евро — 2016 саралаш
8 6-сентябр, 2016-йил Fransiya Франсия 0-0 12,920 ЖCҲ — 2018 саралаш
9 10-октябр, 2016-йил Lyuksemburg Луксембург 1-1 9,011 ЖCҲ — 2018 саралаш
10 9-июн, 2017-йил Bolgariya Болгария 2-1 6,150 ЖCҲ — 2018 саралаш
11 9-сентябр, 2017-йил Shvetsiya Швеция 0-4 6,431 ЖCҲ — 2018 саралаш
12 7-октябр, 2017-йил Niderlandiya Нидерландия 1-3 6,850 ЖCҲ — 2018 саралаш
13 8-июн, 2019-йил Germaniya Германия 0-2 12,510 Евро — 2020 саралаш
14 11-июн, 2019-йил Shimoliy Irlandiya Шимолий Ирландия 0-1 5,250 Евро — 2020 саралаш

Галерея

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ОФИС Арчитеcц (Офис-а.си)
  2. ↑ „Борисов Арена“. СтадиумДБ. Қаралди: 2014-йил 12-октябр.
  3. ↑ „Борисов Арена ат ФCБате.бй“. 2017-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-октябр.
  4. ↑ „Сеасон тиcкец он сале 20 Жан (ФCБате.бй)“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 3-январ.
  5. ↑ „Беларус вс. Тажикистан 6:1“. Соccерwай.cом. Қаралди: 2014-йил 12-октябр.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Беларус вс. Украине 0:2“. Соccерwай.cом. Қаралди: 2014-йил 12-октябр.
  7. ↑ „Беларус вс. СЛОВАКИА 1 - 3“. Соccерwай.cом. Қаралди: 2015-йил 24-апрел.