Бориспол — Украинанинг Киев вилоятидаги шаҳар (1956-йилдан), Киевдан 35 км жанубий шарқда. Бориспол стансияси. Аҳолиси 52 минг киши (1991). Озиқ-овқат, енгил саноат корхоналари, ўлкашунослик музейи бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Борисполда Киев шаҳрининг халқаро аэропорти жойлашган. Шаҳар 1590-йилдан маълум.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил