Борлаш — пўлат ёки бошқа металлдан таерланган буюмлар сиртини бор билан тўйинтириш. Б. натижасида буюм сирти қаттиқлашади, иссиққа ва ейилишга чидамлилиги ошади. Детални суюқлантирилган бура (На2Б4О7) га ботириб, электролиз усулида (деталкатод, графит—анод) Б. усули кўпроқ қўлланади. Детал суюқ бурада 6—8 соат сақлангач (930° да), унинг 0,15— 0,25 мм сиртқи қатлами борга тўйинади. Баъзан, бурага бор карбид (30— 40%) ёки кремний карбид (30%) қўшилади. Б. вакуум печда ёки газ муҳитида ҳам ўтказилиши мумкин. Борланган деталлар махсус усулда тобланади. Б. усули насосларнинг втулкалари, штамплар, прессқолиплар, роликлар ва бошқа тайёрлашда қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил