Борнеол, борнил спирт, ССҲН„О—бициклик терпенлар гуруҳига мансуб иккиламчи спирт. Мол. м. 154,25; камфора ҳидли, рангсиз кристалл модда. Зичлиги 1020 кг/м3, суюқланиш температураси 208,5’, қайнаш температураси 212°. Икки изомери маълум. Борнео ва Суматра о.ларидаги Дрёба ланопс cампҳора дарахтида, шунингдек баъзи мойлар таркибида бўлади. Б. спирт, эфир, бензол ва лигроинда эрийди; сувда камроқ эрийди. Б. дан турли реаксиялар ёрдамида камфора, камфен ва уларнинг турли ҳосилалари олинади. Б. ва унинг эфирлари камфора ишлаб чиқариш да, атирупа саноатида ва озиқ-овқат эссенсияси тайёрлашда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил