Боруд, борут (туркийча) — ўқ отар қуроллар дориси, порох. Махсус туз, олтингугурт ва кўмир бирикмасидан иборат бўлган. Туркий халқлар аждоди — ҳуннулар томонидан (Хитой билан олиб борилган урушлар жараёнида) ихтиро қилинган деб тахмин қилинади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил