Bosh miya
[1]Бош мия (cеребрум) ёки охирги мия (теленcепҳалон) миянинг катта қисми бўлиб, таркибига бош мия пўстлоғи (бош мия яримшарларининг) ва гиппокамп, базал ўзаклар ва [[ҳидлов пиёзчаси]] каби бир қанча субкортикал тузилмалар киради. Одам миясида, бош мия марказий нерв системасининг энг юқори соҳасидир. Просенсефалон ёки олдинги мия эмбрионал тузилма бўлиб, ундан бош мия пренатал ривожланади. Сутемизувчиларда, дорсал теленсефалон, ёки паллиум, бош мия пўстлоғига ривожланади ва вентрал теленсефалон, ёки субпаллиум, базал ўзакларга айланади. Бош мия шунингдек таҳминан симметрик чап ва ўнг бош мия яримшарларига бўлинади.
Бош мия мияча иштирокида одам танасидаги барча ихтиёрий ҳаракатларни бошқаради.
Тузилиши

Бош мия миянинг энг йирик қисми. Ҳайвон танаси ҳолатига кўра мия устунининг олдида ёки устида ётади. Одамларда бош мия энг йирик ва миянинг беш асосий бўлимлари ичида энг яхши ривожлангани.
Бош мия иккита бош мия яримшарларида ва уларнинг пўстлоқларидан (ташқи кулранг модда қавати) ва остида ётувчи оқ модда соҳаларидан иборат.[2] Унинг субкортикал тузилмалари гиппокамп, базал ўзаклар ва ҳидлов пиёзчасини ўз ичига олади. Бош мия иккита C-шаклидаги яримшарлардан ташкил топган бўлиб, улар ўзаро чуқур бош миянинг бўйлама тирқиши билан ажралиб туради.
Бош мия пўстлоғи

Бош мия пўстлоғи, бош миянинг ташқи кулранг модда қавати бўлиб, фақатгина сутемизувчиларда топилган. Йирик сутемизувчиларда, шунингдек одамларда, бош мия пўстлоғи юзаси бурмаланиб пушталар ва эгатлар ҳосил қилади ва юза майдонини кенгайтиради.[3]
Бош мия пўстлоғи тўрт бўлакка бўлинади: пешона, тепа, энса ва чакка бўлаклари. Бўлаклар улардан юқорида ётувчи нейрокраниал суякларга кўра бўлинган.[4]
Бош мия яримшарлари
Бош мия бош миянинг бўйлама тирқиши ёрдамида иккита бош мия яримшарлари, ўнг ва чап, бўлинади. Бош мия контралатерал тузилган, я’ни, ўнг яримшар тананинг чап томонидан сигналларни қайта ишлайди ва бошқаради, чап яримшар бўлса тананинг ўнг томонидан сигналларни қайта ишлайди ва бошқаради.[4] Яримшарлар орасида кучли лекин тўлиқ бўлмаган билатерал симметрия мавжуд. Мия функсиялари латерализацияси ма’лум ва бўлиши мумкин бўлган фарқларни кўрсатади.
Ривожланиши
Умуртқалиларнинг ривожланаётган эмбрионида нерв найчаси тўртта ажралмаган қисмлари бўлиб, улардан кейинчалик марказий нерв системасининг ма’лум соҳалари ривожланади; булар олдинги мия (просенcепҳалон), ўрта мия (месенcепҳалон), ортки мия (рҳомбенcепҳалон) ва орқа мия.[5] Олдинги мия кейинчалик теленсефалон (охирги мия) ва диэнсефалон (оралиқ мия)га ривожланади. Дорсал теленсефалон паллиум (сутемизувчилар ва рептилияларда бош мия пўстлоғи)га айланади ва вентрал теленсефалон базал ўзакларни ҳосил қилади. Диэнсефалон тҳаламус ва гипоталамусга ривожланади, шунингдек оптик пуфакчалар (кейинчалик тўр парда)га ҳам.[6] Дорсал теленсефалон кейин ўрта чизиқ билан ажралган иккита латерал теленсефалик пуфакчаларни ҳосил қилади. Улар чап ва ўнг бош мия яримшарларига ривожланади. Қушлар ва балиқларда барча умуртқалилардаги каби дорсал теленсефалон бор, лекин қаватланмаган ва шунинг учун бош мия пўстлоғи деб ҳисобланмайди. Фақатгина қаватланган ситоархитектоника пўстлоқ деб ҳисобланиши мумкин.
Функсиялари
Эслатма: Бош мия кўплаб қисм ва соҳалардан иборат бўлган яҳлит тузилма бўлгани учун, ушбу бўлимда фақатгина бош миянинг умумий вазифалари келтирилганини айтиб ўтиш муҳим. Тўлиқроқ ма’лумот учун асосий мақолалар, бош мия пўстлоғи ва базал ўзакларга, қаралсин. Бош мия миянинг асосий қисми бўлиб, ҳиссиёт, эшитиш, кўриш, шахсият ва яна кўплаб функсияларни бошқаради. У барча ихтиёрий ҳаракатларни бошқаради.
Бирламчи ҳаракатлантирувчи пўстлоқдаги юқориги ҳаракатлантирувчи нейронлари мия устуни ва орқа мияга ўз аксонларини юборади ва у ерда мускулларни иннервация қилувчи пастки ҳаракатлантирувчи нейронлар билан синапслар ҳосил қилади. Пўстлоқдаги тасодифий ўгаришлар натижасида ҳаракатлантирувчи соҳаларнинг зарарланиши ма’лум турдаги ҳаракатлантирувчи нейрон касаллигига олиб келиши мумкин. Бу турдаги зарарланиш натижасида тотал шол эмас, мускул кучи ва аниқлиги йўқолишига олиб келади.
У сенсор тушуниш, хотира, фикрлар ва хулосалар қилиш маркази сифатида ишлайди; бош мия шунинг ихтиёрий ҳаракат фаолияти маркази сифатида ҳам ишлайди.
Сенсор процессинг

Бош мия пўстлоғининг бирламчи сезувчи соҳалари визуал, эшитиш, соматосенсор, та’м билиш ва ҳид билиш информацияларини қабул қилади ва қайта ишлайди. Пўстлоқ ассоциацияловчи соҳалари билан биргаликда бу мия соҳалари сенсор информацияларни бизнинг дунё бўйича тушунчаларимизга айлантиради.
Ҳид билиш
Ҳидлов пиёзчаси, ҳид билиш сезгиси учун жавобгар бўлиб, кўплаб умуртқалилар бош миясининг йирик соҳаларини эгаллайди. Аммо, одамларда, миянинг бу қисми анчагина кичикроқ ва пешона бўлагининг остида ётади. Ҳид билиш сенсор ситемаси уникал бўлиб, ҳидлов пиёзчаси нейронлари ўз аксонларини биринчи таламусга эмас, тўғридан тўғри ҳидлов пўстлоғига юборади. Ҳидлов пиёзчасининг жароҳати ҳид билишнинг йўқолишига сабаб бўлади.
Тил ва алоқа
Гапириш ва тилни бош мия пўстлоғи қисмлари та’минлайди. Тилнинг ҳаракат улушларини Брока соҳаси та’минлайди. Нутқни тушуниш Верникке соҳаси орқали та’минланади. Бу икки соҳа йирик оқ модда тракти, ёйсимон тутам орқали ўзаро боғланган. Брока соҳасининг жароҳати экспрессив афазия (тўлиқ бўлмаган афазия)га олиб келса, Верникке соҳаси жароҳати ресептив афазия (тўлиқ афазия деб ҳам аталади)га сабаб бўлади.
Ўрганиш ва хотира
Хотиранинг аниқ ёки декларатив (фактли) шаклланиши гиппокамп ва ўрта чакка бўлагининг унга боғлиқ соҳаларида амалга ошади. Бу боғлиқлик чакка бўлаги эпилепсиясини даволаш учун иккала, чап ва ўнг гиппокамп хирургик олиб ташланган ҲМ номи билан машҳур бемордан сўнг тавсифланган. Амалиётдан сўнг, ҲМда антероград амнезия, ёки янги хотиралар шакллантира олмаслик кузатилган.
Сўзсиз ёки жараёнли хотира, масалан мураккаб ҳаракатлар, базал ўзакларни ўз ичига олади.
Қисқа муддатли ёки ишчи хотира пўстлоқнинг ассоциатив соҳаларини, хусусан дорсолатерал префронтал пўстлоқ, шу қаторда гиппокампни ўз ичига олади.
Бошқа ҳайвонларда
Энг содда умуртқалилар, миксина ва миногаларда, бош мия ҳидлов пиёзчасидан нерв импулсларини қабул қилувчи нисбатан оддий тузилма. Тоғайли балиқлар ва панжа қанотли балиқлар, шунингдек амфибияларда, анчагина мураккаб тузилма мавжуд: бош мия учта алоҳида соҳаларга бўлинган. Энг пастки (ёки вентрал) соҳа базал ўзакларни ҳосил қилади ва бош миянинг қолган қисмларини таламус билан боғловчи толалар тутади. Ундан юқорида ва бош миянинг латерал қисми палеопаллиум ва энг юқори (ёки дорсал) қисми архипаллиум деб аталади. Бу ҳайвонларда бош мия, амниотлардаги кенг доирадаги функсияларидан фарқли равишда, асосан ҳидлов сезгисига бағишланган.[7]
Шу’ла қанотли балиқларда тузилиши бирмунча бошқача. Бош миянинг летрал ва вентрал соҳалари ички юзаси бўртиб мия қоринчаларига шаклланади; у базал ўзакларни ва паллиумнинг турли қисмларини ўз ичига олади ва мураккаб тузилма бўлиши мумкин, хусусан телеостларда. Бош миянинг дорсал юзаси мембранали ва нерв тўқимаси тутмайди.[7]
Амниотларда бош мия анчагина йирик ва мураккаблашади. Судралиб юрувчилар (рептилиялар)да, палеопаллиум амфибиялардагидан анча йирик ва унинг ўсиши базал ядроларни бош миянинг марказий соҳаларига итарган. Қуйи умуртқалилардаги каби, кулранг модда оқ модданинг остида жойлашган, лекин ба’зи рептилияларда, у ташқи юзага тарқалиб, примитив пўстлоқ ҳосил қилади, хусусан миянинг олдинги қисмида.[7]
Сут эмизувчиларда, бу ривожланиш янада давом этади ва пўстлоқ бош мия яримшарларини тўлиқ қоплайди, хусусан ривожланган турларда, масалан приматларда. Палеопаллиум миянинг вентрал юзасига итрилиб, ҳидлов бўлакларига айланади, архипаллиум бўлса медиал дорсал бурчак трофида айланади ва гиппокампни ҳосил қилади. Йўлдошлиларда, кейинчалик икки яримшарни боғловчи қадоқсимон тана ҳам ривожланади. Бош мия юзасининг мураккаб бурмалари ҳам юқори сутемизувчиларда топилган.[7] Гарчи йирик сутемизувчилар (масалан, филлар) бош мияси ҳам мос равишда йирик бўлсада, делфинлар бош мияси тана массасининг 2 фоизидан кўпроқни ташкил қилувчи ягона тур (одамдан ташқари) ҳисобланади.[8]
Қушлар бош мияси ҳам судралиб юрувчилардан фарқли равсиҳда сутемизувчиларникига ўхшаш йириклашган. Қушлар миясининг катталашган ўлчамини классик жиҳатдан катталашган базал ўзакларга боғлашган, қолган соҳалари ибтидоий қолган деган фикр бўлган, лекин бу қараш сезиларли даражада қолиб кетган.[9] Қушларда энсефализациянинг алтернатив жараёни кечган,[10] улар бошқа архозаврлардан келиб чиққан бўлсада, сутемизувчилар ва уларнинг терапсид аждодлари бошидан ўтказган тажрибалари билан кам сонли аниқ параллеллари бор.
Қўшимча суратлар
-
Бош мия. Латерал юза. Чуқур кесма.
-
Бош мия. Медиал юза. Чуқур кесма.
Яна қаранг
Фойдаланилган адабиётлар
- ↑ Қўлдашева, Яйрахан; Хайдарова, Феруза; Қўлдашев, Қахрамонжон; Ходжалиэв, Таҳиржон; Ходжалиэв, Жахонгир; Холматов, Азизжон; Акбаров, Икрам; Иномова, Гулмира (2023-05-27). „ҚОСҲАЛОК БОСҲ МИЙА СҲИКАСТЛНИСҲИДА БОСҲ МИЙА ТОҚИМАСИ ДИФФУС СҲИКАСТЛАНГАН БЕМОРЛАРДА ИККИЛАМCҲИ СҲИКАСТЛОВCҲИ ОМИЛЛАР“. Медиcал сcиэнcе оф Узбекистан. № 3. 15–17-бет. дои:10.56121/2181-3612-2023-3-15-17. ИССН 2181-3612.
- ↑ Арноулд-Тайлор, Wиллиам. А Техтбоок оф Анатомй анд Пҳйсиологй. Нелсон Тҳорнес, 1998 — 52-бет. Қаралди: 27-январ 2015-йил.
- ↑ Ангевине, Ж.; Cотман, C.. Принcиплес оф Неуроанатомй. НЙ: Охфорд Университй Пресс, 1981. Қаралди: 25-январ 2015-йил.
- ↑ 4,0 4,1 Росдаҳл, Cаролине; Коwалски, Марй. Техтбоок оф Басиc Нурсинг, 9тҳ, Липпинcотт Wиллиамс & Wилкинс, 2008 — 189-бет. Қаралди: 28-январ 2015-йил.
- ↑ Гилберт, Сcотт Ф.. Девелопментал биологй, 10тҳ, Сундерланд, Масс.: Синауэр, 2014. ИСБН 978-0-87893-978-7.
- ↑ Принcиплес оф неурал сcиэнcе, 5тҳ, Апплетон анд Ланге: МcГраw-Ҳилл, 2006. ИСБН 978-0-07-139011-8.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 Ромер, Алфред Шерwоод; Парсонс, Тҳомас С.. Тҳе Вертебрате Бодй. Пҳиладелпҳиа, ПА: Ҳолт-Саундерс Интернатионал, 1977 — 536–543-бет. ИСБН 0-03-910284-Х.
- ↑ Т.Л. Бринк „Унит 4: Тҳе Нервоус Сйстем.“, . Псйчологй: А Студент Фриэндлй Аппроач. (
ПДФ), 2008 — 62-бет.
- ↑ Жарвис ЭД, Гüнтüркüн О, Бруcе Л, эт ал. (2005). „Авиан браинс анд а неw ундерстандинг оф вертебрате браин эволутион“. Нат. Рев. Неуросcи. 6-жилд, № 2. 151–9-бет. дои:10.1038/нрн1606. ИССН 1471-003Х. ПМC 2507884. ПМИД 15685220.
- ↑ Эмерй НЖ (2006-01-29). „Cогнитиве орнитҳологй: тҳе эволутион оф авиан интеллигенcе“. Пҳилос. Транс. Р. Соc. Лонд. Б Биол. Сcи. 361-жилд, № 1465. 23–43-бет. дои:10.1098/рстб.2005.1736. ПМC 1626540. ПМИД 16553307.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Бош мия“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- НИФ Сеарч — Cеребрум (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-04-12 санасида архивланган)