Bosha
Боша — устун боши, юқориги безалган қисми. Б. устун тепасига тўсин, заварров остидан қўйилади. Асосан қаттиқ ёғочдан ўйиб, кесиб шакл бериб тайёрланади ва нақшлар билан бўяб безатилади. Конуссимон, содда гириҳ нақшли, юлдузсимон кўп қиррали (асосан саккиз қиррали) шаклларда ишланади (қаранг Кама муқарнас). Турар жой ва жамоат бинолари қурилишида, айвон устунларини безашда фойдаланилади (мас. Болоҳовуз масжиди, Қўқон жоме масжиди, Тош ҳовлидаги Б.лар ўзига хос услубда тўсинларга уйғунлаштириб серҳашам безак ҳосил қилиб ишланган).
Яна қ. Капител.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |